Нефтедолларлар (инг. петродолларс) — нефт экспорт қиладиган мамлакатлар нефтни четга сотганларида АҚСҲ долларида оладиган пул воситалари. Н. ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталаридан нефт нархларининг тез кўтарилиши оқибатида пайдо бўлди. Нефт қазиб олувчи мамлакатлар инглиз-америка нефт корпорациялари билан курашиш натижасида нефт қазиб олиш устидан ўз назорати даражасини оширди ва нефтдан олинадиган даромадларда ўз ҳиссасини оширишга, нефтнинг жаҳон нархларини кескин кўтаришга эришдилар. 1970-йиллар ўрталари —80-йиллар бошида нефт қазиб чиқарувчи мамлакатларнинг даромадлари катта миқёсга етди. Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — (ОПЕК)га кирувчи мамлакатларнинг ташқи даромади 300 млрд. доллардан ошиб кетди.

ОПЕК аъзоларининг кўпчилиги даромадларини миллий иқтисодиётни юксалтириш, таълим, соғлиқни сақлашни ривожлантиришга сарфладилар, айримлари бўш турган пул маблағларини Ғарб мамлакатлари банкларига қўйдилар ва шу тариқа бу маблағлар "Нефтедоллар" номини олди.

Нефтедоллар ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини молиялаштиришнинг қўшимча манбаига айланди, тўлов баланси тақчиллигини қоплашда фойдаланилди. Чет эллардаги қўйилмалардан Нефтедоллар эгалари бўлган мамлакатлар катта даромад кура бошлади. Мас, Форс қўлтиғи мамлакатларининг 1980-йилларда чет эллардаги қўйилмаларидан олган даромадлари бу мамлакатлар экспорт тушумларининғД қисмини таш-кил этди. Нефт қазиб олувчи мамлакатларнинг чет эл банкларидаги қўйилмалари ҳажми ҳамон катта бўлиб қолмоқда. Масалан, 1994-йиллар ўрталарида Қувайтнинг чет эллардаги хусусий қўйилмалари 120 млрд. доллар, БАА-ники 23 млрд. доллар, Катарники 14 млрд. доллар бўлган.

Қодиржон Юсупов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил