Нефтекамск – Россия Федерацияси Бошқирдистондаги шаҳар (1963-йилдан). Кама дарёси бўйида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 117 минг киши (1998). Нефт қазиб олина-ди (Арлан нефт кони). Автосамосвал, „Башселхозмаш“, темирбетон буюмлар, сут ва пиво заводлари, гўшт, сунъий кўн комбинатлари бор, ўрмон ва ўрмон кимёси саноатлари ривожланган. Нефт техникуми, театр, ўлкашунослик музейи мавжуд. Н. Арлан нефт конининг ўзлаштирилиши муносабати билан вужудга келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил