Негизлар
|
| |
| Асл номи | Στοιχεῖα |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Евклид |
| Мамлакат | Қадимги Юнонистон |
| Тил | Қадимги юнонча |
"Негизлар" (юнонча Στοιχεῖα; лотинча Элемента) - Қадимги юнон олими Евклид томонидан тахминан милоддан аввалги 300-йилда Геометрия ва Сонлар назариясига баг'ишлаб ёзилган рисола. Асар антик математиканинг чо'ққиси, унинг уч юз йиллик ривожланиши натижаси ва кейинги тадқиқотлар учун асос бо'либ хизмат қилган. "Негизлар", Питанлик Автоликнинг соҳага оид иккита асари билан бирга Антик даврдан бизгача етиб келган рисолалардан энг қадимгилари ҳисобланади. Евклиддан олдинги барча олимларнинг шу соҳадаги қарашлари кейинроқ яшаган олимларнинг изоҳлари орқали етиб келган.
"Негизлар" Энг янги даврга қадар математика ривожига улкан ҳисса қо'шган, замонавий илмий жамоатчилик асарнинг юқори интеллектуал даражаси ва фундаментал аҳамияти бугунги кун фанида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.[1] Китоб жаҳоннинг ко'плаб тилларига таржима қилинган, бу борада "Негизлар" дунёвий китоблар орасида тенгсиз мавқега эгадир.
Мазмуни
Биринчи китоб
Биринчи китоб та'рифлар билан бошланиб, қуйида улардан дастлабки еттитасини келтирамиз:
1. Нуқта қисмарга эга бо'лмаган нарсадир (Σημεῖόν ἐστιν, οὗ μέρος οὐθέν).
2. Чизиқ - кенгликка эга бо'лмаган узунлик.
3. Чизиқнинг қутблари - нуқта.
4. То'г'ри чизиқ барча нуқталар бо'йлаб текис ястанган узунликдир (Εὐθεῖα γραμμή ἐστιν, ἥτις ἐξ ἴσου τοῖς ἐφ' ἑαυτῆς σημείοις κεῖται)
5. Юза фақат узунлик ва кенгликка эга бўлган нарсадир.
6. Юзанинг чеклалари - чизиқлардир.
7. Текис юза - бу о'з чизиқлари узра текис ястаниб ётувчи ҳудуддир.

Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ "Мазкур қизиқарли асар инсониятга кейинги ривожланиши давомида зарур бўлган ишонч туйг'усини туҳфа этган. Ёшлигида мазкур асардан завқланмаган киши назарий тадқиқотлар қилиш учун туг'илмагандир." Эйнштейн А.. Физика и реальность. М.: 1965, c. 62.