Negros
Негрос — Филиппин архипелагининг марказий қисмидаги орол. Майдони 12,7 минг км². Релефи, асосан, тоғли. Энг баланд жойи 2460 м (Канлаон вулкани). Ғарбий ва шим.-ғарбий қисмида вулкан тупроқли унумдор текисликлар бор. Иклими субекваториал, муссонли иқлим. Тоғлар доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган, текисликларда саванналар учрайди. Шакарқамиш, шоли, маккажўхори экилади. Мис рудаси конлари бор. Н.да Баколод, Дума-гете, Сан-Карлос шаҳарлари жойлашган.[1]
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |