Nemertinalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Немертиналар (Немертини) — деярли барча турлари денгизларда яшай-диган умуртқасиз ҳайвонлар типи. Гав-даси билатериал симметрияли, чувалчангсимон, киприкли эпителий билан қопланган. Тана бўшлиғи бўлмайди; ички органлари оралиғи паренхимадан иборат. Танаси ясси. Қон айланиш системаси яхши ривожланган, туташ. Нафас системаси йўқ. Нерв системаси бош мия ва 3 та бўйлама нерв поясидан иборат. Бошининг олдинги учида ҳартумчаси бор. Ҳартумча оғиз ёнидаги махсус чуқурчага тортиб олиниши мумкин. Овқат ҳазм қилиш системаси оғиз тешигидан бошланиб, анал тешиги билан тугайди. Айрим жинсли, тухум қўйиб кўпаяди. Тухумдан пилидий личинкаси чиқади. Жинссиз фрагментация йўли билан ҳам кўпайиши мумкин. Деярли барча Н. йиртқич; бўғимоёклилар, моллюскалар ва балиқлар билан озиқланади. Айрим вакиллари паразит ёки комменсал. Бу типга битта — не-мертиналар синфи киради. 800 га яқин тури маълум. 30 тури чучук сувларда ва 10 тури қурук/шкда тарқалган. Узунлиги 0,5 мм дан 30 метргача ва ундан ҳам кўпроқ (60 м гача). Кенглиги 9 мм гача.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |