Ненецлар (ненецча: ненэй ненэче, ненəж ненəčэ) (ўзларини хасова деб ата-шади; эски номлари — самоедлар, юраклар) — Архангелск ва Тюмен вилоятлари, Красноярск ўлкаси РФда яшовчи халқ. Умумий сони 34 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Ненец тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, бир қисми анъанавий диний эътиқодларга сиғинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил