Neofashizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неофашизм — ҳозирги ўнг, тажовузкор ҳаракатларни англатувчи тушунча. Иккинчи жаҳон урушидан кейин тарқатиб юборилган фашист ташкилотлари (қаранг Фашизм)нннг сиёсий ва ғоявий издошлари фаолиятини ифодалайди. Неофашист гуруҳлари ва партиялари терро-ристик диктатурага интилади. Бу йўлда улар сиёсий манфаатлари мос тушган ҳукмрон доиралар билан яқин алоқада бўлади. Н. ашаддий шовинизм, ирқчилик ва жаҳолатпарастлик ғояларига суянади. Ҳозирги даврда бундай кайфиятдаги гуруҳлар турли мамлакатларда пайдо бўлмоқда. Улар ҳар хил қўпорувчилик ишлари билан демократик жараёнларга халақит бермоқда. Масалан, Анг-лияда "Миллий фронт", Голландия, Белгия, Скандинавия мамлакатлари, АҚСҲ, Россия ва бошқа давлатларда неофашист гуруҳлари ва ташкилотлари фао-лияти намоён бўлиб турибди. Улар турли шиорлар ва мақсадлар остида гоҳ ошкора, гоҳ яширин тусда ҳаракат олиб бормоқда. Н. халқаро кескинлик, милитаризм ва қуролланиш пойгаси тарафдоридир. Чунки бундай шароит улар кўзлаётган мақсадларига эришиш учун қулай вазиятни юзага келтиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |