Неокейнсчилик — иқтисодиётни тартибга солиш бўйича назария, кейнсчиликнннг Иккинчи жаҳон урушидан сўнг юзага келган, тарихий шароитга мослашган шакли. Неокейнсчиликнинг таникли вакиллари — Р. Ҳаррод, неокейнсчилик Калдор, Ж. Робинсон, Е. Домар, А. Хансен. Неокейнсчилик ХХ асрнинг 50-йиллари бошида жаҳондаги иқтисо-дий инқироз, илмий-техника инқилоби, мустамлакачиликнинг емирилиши таъсирида шаклланди. Янги тарихий шароитда иқтисодий ўсиш суръатлари анча пасайди, инқирозлар даври тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди. Бу шароитларда назария ва иқтисодий сиёсат Жоҳн Майнард Кейнес ғоялари билан чегараланиши мумкин эмас эди. Неокейнсчилик асосий эътиборни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш нинг миқдорий боғланишларига қаратди. Иқтисодий ўсиш муаммоларига давлатнинг энг муҳим иқтисодий сиёсати сифатида қараладиган бўлди. Неокейнсчиликга кўра, капиталистик (бозор) иқтисодиёт янги шароитда иқтисодий мувозанатни сти-хияли тартибга солиш механизмини йўқотади ва уни давлат томонидан до-имий ва бевосита тартибга солиш за-рурати юзага келади. Шу сабабли иқти-содиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий муаммолари ҳам ўзгариб, инқирозга қарши тартибга солишнинг бандлик назариясидан иқтисодий усиш назариясига катта эътибор берилди.

неокейнсчилик методологиясида такрор ишлаб чиқариш муаммоларига макроиқтисодий, халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ёндошув мавжуд. Унда миллий даромад, умумий ижтимоий маҳсулот, умумий талаб ва таклиф, умумий инвестиция ва бошқа категориялардан фойдаланилади, улар такрор ишлаб чиқариш жараёнининг баъзи бир энг умумий миқдорий боғланишларини таҳлил қилишга имкон беради. Жоҳн Майнард Кейнеснинг такрор ишлаб чиқариш, шунингдек, мултипликатор назарияси тўлдирилади. Неокейнсчилик акселератор назариясини илгари сурди. Иккала назарияни бирлаштириш натижасида такрор ишлаб чиқаришнинг кенгайишини ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида эмас, балки техника-иқтисо-дий жараён деб тушунтирилади. Неокейнсчилик тарафдорлари кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос формулаларини яратдилар ва уни иқтисодий ўсиш моделлари, деб атадилар. Е. Домар ва Р. Ҳаррод томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий ўсиш моделида (Ҳаррод—Домар модели) иқтисодиётни мўтадил суръатларда ўсиши динамик бар-қарорликнинг асосий шарти сифатида қаралади. Динамик барқарорлик ва доимий ўсишга эришиш автоматик ра-вишда бўлмаслиги, балки давлатнинг иқтисодиётда фаол иштироки туфайли рўй бериши мумкинлиги таъкидланади. Даромад ўсишини таъминлашда инвестицияларнинг роли, ишлаб чиқариш кувватларининг оширилиши муҳим, яъни иқтисодий ўсиш бандликка ёрдам беради. Неокейнсчилик таълимоти чуқур инқирозлар, уруш ва урушдан кейинги даврлар учун самарали бўлди. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб неокейнсчилик таълимотига нисбатан давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари олдинги ўринга чиқди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил