Неоклассицизм - ХИХ аср иккинчи ярми ХХ асрлар санъатида антик санъат, Уйғониш даври санъати ва классицизмнинг мумтоз анъаналарига таянган ижтимоий йўналиш ва ғоявий мазмун жиҳатидан турлича бўлган оқимларни ифодаловчи атама. Н. (ўтмиш санъатга мурожаат этиш дастури сифатида) жонли борлиққа қандайдир "абадий" эстетик қадриятларни қарама-қарши қўйишга интилиш заминида пайдо бўлган (рассом Х. Маре, А. Феербах, ҳайкалтарош А. Хилдебранд ва бошқалар). "Н." атамаси ХВИИ аср — ХВИИИ аср 1-ярмидаги класси-сизмдан фарқлаш мақсадида ХВИИИ аср 2-ярми —ХИХ аср 1-чорагидаги классицизмга нисбатан ҳам қўлланади. Н., айниқса, меъморлик ва тасвирий санъатда кенг тар-қалди, шунингдек, адабиёт ва мусиқа тараққиётига ҳам таъсир кўрсатган.

Меъморликда ХХ аср бошларида модерннинг ўта ҳашамдор ва ноаниқ курилмаларига акс таъсир сифатида ёрқин намоён бўлди (О. Перре — Франсия; П. Беренс — Германия; О. Вагнер — Австрия ва бошқалар). 30-йилларда Италия ва Германия меъморлигида дабдабали иншоотлар қурилишида кенг қўлланди. 50-йиллардан, асосан, АҚСҲ расмий иншоотларида ривожланди (Э. Стоун, Г. Гроппиус, Ф. Жонсон ва бошқалар), Россия (И. Жолтовский, И. Фомин ва бошқалар) меъморлари ижодида намоён бўлди.

Тасвирий санъатда "Н." атамаси кенг қамровли бўлиб, турли бади-ий оқимларга нисбатан қўлланади, классик образнинг ички уйғунлигини замонавий ҳаётдаги номутаносиблик-ка қарама-қарши қўйиш хоҳиши кучли ифодаланади. Н.нинг ҳайратга со-лувчи айрим нуқталари прерафаэлитлар (ХИХ аср ўрталари) ижодида сезилади. Яхлит ҳодиса сифатида немис неоиде-ализми (1870-йил охири)нинг назарий қарашлари ва амалиётида намоён бўлди; имперессионизмдан таъсирла-ниш кўринишларидан бири сифатида кенгтарқалди. ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида сўнгги академик анъаналар билан антик санъат дастурларини уйғунлаштирган Н. модерн услуби билан яқинлашган. Ҳайкалтарошлар А. Маёл, Э. А. Бурдел (Франсия), Г. Вигеланн (Норвегия), К. Миллес (Швеция), С. Т. Коненков, А. Т. Матвеев, С.Д. Меркуров (Россия) ва бошқа, рассомлар Ф. Ходлер (Швейсария), П. Тови де Шаванн, М. Дени (Франсия), В. А. Серов, А. Е. Яковлев (Россия) ва бошқа ижодида инсонпар-варлик асослари сакданди. 20—30-йиллар тасвирий санъатида баъзи оқимлар (футуризм, кубизм ва бошқалар)га жавоб тарзида пайдо бўлган оқим ва йўналишларнинг ҳам Н.га алоқадорлиги кузатилади. Ўз навбатида Н. ҳам Германия, АҚСҲ ва бошқа мамлакатлар санъати оқимларига таъсир кўрсатган.

М усик, ада ХХ асрда мусиқий романтизм ва, айниқса, экспрессионизм услубларига акс таъсир сифатида ривож топган. Илк классик ҳамда ундан ол-дин бўлган баъзи услублар (Мас, ба-рокко)нинг мусиқий хусусиятларини тиклашга асосланган. Н. асарлари по-лифоник воситаларнинг ривожланган-лиги, мусиқа шакли мантиқий қоидаларига асосланганлиги, бадиий образлар обектив рухда яратилганлиги билан ажралиб туради. Йирик вакиллари: И. Стравинский, П. Хиндемит, Б.Барток, А. Казелла, О. Респиги, А. Лютославский ва бошқа Ўзбекистонда Н.га Ф. Янов-Яновский, Т. Қурбонов ва бошқа мурожаат қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил