tafsilot
тафсилот

Неоплатонизм (нео... ва платонизм) — юнон фалсафасидаги оқим. 3— ВИ асрларда пайдо бўлган. Н. намояндалари Плотин, Порфирий, Прокл. Н. вакиллари Платоннтг моддий дунё ғоялар дунёсининг сояси эканлиги тўғрисидаги фикрини яна ҳам диний шаклда баён этдилар. Н.нинг асосий мазмуни Платон триадаси — "ягона", "ақл" (нус), "жон" диалектикасини ишлаб чиқишдан иборат. Унга кўра, борлиқнинг асосида худо, қандайдир билиш ва тушунтириб бериш мумкин бўлмаган бошланғич моҳият ётади. Энг олий моҳият — худо эманация йўли билан аввал дунё-вий аклни, кейин дунёвий руҳни яра-тади, ундан кейин — сўнгги босқичда идрок қилинадиган моддий дунёни яратади. Неоплатончилар фикрича, инсоннинг яшашидан мақсад — руҳни танадан, гунохлардан халос этиб, яна худога яқинлашишдан, унинг шарофатига эришишдан иборат. Инсоннинг гуноҳга ботиб қолганлигини асослашга уриниш, инсон фикрининг эркин-лиги ва мустақиллигига ишонмаслик — Н.да учрайдиган асосий белгилар деб ҳисоблашади. Н.ислом фалсафасига ҳам муайян таъсир кўрсатган. Сухравардий ва Ғазолий қарашларида, тасаввуф таълимотида Н.нинг баъзи белгиларини учратиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил