Непаллар (кхаслар, ўзларини — непали деб аташади) — 1) халқ, Непалнинг асосий аҳолиси (11,3 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари). 2,1 млн. киши Ҳиндистонда яшайди. Непал тилида сўзлашади. Диндорлари — ҳиндуизмга эътиқод қилади. Антропологик жихатдан монголоид ва европеоид иркларига бўлинадилар. Н.нинг шаклланишида кхаси (гуркҳ) қабилалари иттифо-қига кирган халқлар етакчи рол ўйнаган. Деҳқончилик (шоли), чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил