Нептунизм (лотинча: Нептунус — рим мифологиясидаги денгиз ва сув худоси Нептун номидан) — геология фанида ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошида кенг ўрин олган консепсия. Бунга кўра, барча тоғ жинслари (жумладан, отқинди жинслар ҳам) Ер юзини бутунлай қоплаган дастлабки Дунё океани сувида ва бутун олам тўфони сувида чўкиши натижасида пайдо бўлган деган тасаввур ҳукмрон эди. Нептунизм асосчиси — немис олими А. Г. Вернер. Бу консепсия геология Фан сифатида шаклланаётган, лекин тўфон (оламни сув босиши) ҳақидаги ривоят таъсиридаги вақтда вужудга келган. Нептунизмнинг энг танилган тарафдорлари (Германияда — А. Г. Вернер, Франсияда — А. Делюк, Буюк Британияда — Р. Кирван) плутонистларнинг интрузив тоғ жинслари магманинг совиб кртишидан пайдо бўлади, деган тўғри фикрларини инкор этдилар. Улар тоғ жинсларининг бир жойда қатламланиб ётиш таркибини барча материкларга ҳам хос деб тушунтиришди. Тоғ жинсларини 2 гуруҳга бўлишди: „дастлаб вужудга келган“ Дунё океани сувида кимёвий кристалланиш йўли билан вужудга келган жинслар (гранит, гнейслар, кристалли сланецлар ва бошқа отқинди ва метаморфик жинслар) ва улар устида ётувчи „флецли“ ёки қатламли жинслар (оҳактош, тошкўмир, гипс, тош тузи ва бошқалар). Бу жинслар нептунистлар томонидан тўфон давридаги „механик“ ётқизиқлар деб қаралди. Тектоник ҳаракатлар тан олинмади. Вулкан жинслари Ер пўстида оз тарқалган ва улар Ер пўстида кўмирнинг ёнишидан ҳосил бўлади деб қаралди. ХИХ асрнинг 20-йилларидан отқинди жинсларнинг магмадан вулкан отилиши йўли билан келиб чиқиши тўғрисидаги таълимотни кўпчилик эътироф этгандан кейин Нептунизм ўз аҳамиятини йўқотди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил