Нерд Айриэв Арамович (русча: Айриев, Нерд Арамович; 8-феврал, 1932-йил – 17-август, 2018-йил) – СССР ва Ўзбекистонлик собиқ футболчи ва футбол мураббийи. СССР спорт устаси.

Нерд Айриев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Нерд Айриэв Арамович
Таваллуд санаси 8-феврал 1932-йил
Таваллуд жойи Sovet Ittifoqi Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 17-август 2018-йил(2018-08-17)
(86 ёшда)
Вафот жойи Oʻzbekiston Ўзбекистон
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолияти якунланган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1960 Sovet Ittifoqi Спартак - (-)
1961—1962 Sovet Ittifoqi Сокол - (-)
1963—1967 Sovet Ittifoqi Нефтчи 28+ (15+)
1967-1970 Sovet Ittifoqi Оқ Олтин - (-)
Бошқарган клублари
1972—1984 Sovet Ittifoqi Нефтчи (Ёрдамчи мураббий)
1984—1987 Sovet Ittifoqi Нефтчи
1990 Sovet Ittifoqi Қўқон 1912
1992 Oʻzbekiston Шаҳрихончи
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Нерд футболчилик фаолиятини 1960-йилда Фарғонанинг „Спартак“ жамоасида бошлаган. 1961—1962-йилларда Тошкентнинг „Сокол“ жамоасида ўйнаган. 1963-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтган[1]. „Нефтчи“ жамоасида 1967-йилгача ўйнаган. 1967-йилда Шаҳрихоннинг „Оқ Олтин“ жамоасига ўтган ва 1970-йилда фаолиятини якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Нерд Арамович футболдаги мураббийлик фаолиятини 1972-йилги мавсумда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Бир неча йил давомида жамоанинг ёшлар жамоасига бош мураббийлик қилган. 1984-йилдан 1987-йилгача „Нефтчи“ жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. 1990-йилги мавсумда Қўқоннинг „Темирйўлчи“ клубида бош мураббий бўлган[2][3]. 1992-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки мавсумида Шаҳрихоннинг „Шаҳрихончи“ клубида бош мураббийлик қилган. Шундан бир неҳcа йиллар давомида Фарғона шаҳридаги БЎСМ мактабида ёшларга футболдан дарс берди ва бир қатор иқтидорли футболчиларни етиштирди[4][5].

Манбалар

  1. ↑ „КУБОК СССР (| чт, 06.05.65)“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  2. ↑ „“ҚО’ҚОН-1912” ФУТБОЛ ЖАМОАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ“. 2023-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  3. ↑ „Фк Коканд 1912 – ФК «Коканд 1912»: Информация О Футбольном Клубе, Состав, Видео, Расписание И Результаты Игр“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  4. ↑ „Павел Смоляченкога «Атирау» жиддий қизиқмоқда“. 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
  5. ↑ „Павел Смоляченко: «Когда в чемпионате много команд, равных по силам, — это интересно!»“. 2013-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.

Ҳаволалар