Нереидалар (Нереидаэ) - кўп қилли ҳалқали чувалчанглар синфининг оиласи. 450 га яқин тури маълум. Узунлиги 90 см гача. Барча денгизларда, айниқса, тропик сувларда кенг тарқалган. Соҳил яқинида лойли жойларда яшайди. Айрим турлари Малайзия ороллари тропик ўрмонларининг тўшалмасида учрайди. Полифаг. Вояга етганларининг кўзи, паратодиялари катталашади, сузишга ёрдамлашадиган қиллар пайдо бўлиб, гетеронереид шаклга айланади. Кўпайиш даврида ичи тухумларга тўлган Н. сув юзасига қалқиб чиқади. Бунда ҳайвонларнинг ташқи кўриниши кескин ўзгарган бўлади. Ана шу пайтда маҳаллий ахрли уларни йиғиб олиб, истеъмол қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил