Neruda Pablo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
НЕРУДА (Неруда) Пабло (тахаллуси; асл исм-шарифи Нефтали Рикардо Реес Басуалто) (1904-йил, 7-декабр, Паррал шаҳри - 1973.23.9, Сантяго) — Чили шоири, дипломат. Сантяго университетида таълим олган. Чили Сенатининг аъзоси ва дипломат сифатида кўп мамлакатларда бўлган. "Ўлмайдиган одамнинг хатарли қадами" (1926) тўпламида шеърнинг анъанавий ўлчамлари ва крфияларидан воз кечиб, ички кечинмаларни сюрреализмга яқин тил ва образлар билан ифодалаган. "Яшаш жойи — Ер" (1933, 2 жилд), "Юракдаги Испания" тўпламларига кирган асарларида инсоният озодлиги учун кураш гоялари акс этган. Н. 1941—44 йиллар марксизм билан қизиқади, Чили коммунистик партиясига аъзо бўлади. Шу йилларда Чили президентини "АҚСҲ қўғирчоғи" деб ҳақорат қилганлиқда айбланиб, ҳукумат томонидан таъқиб остига олинади. Неруда Пабло Мексикага кетади ва у ерда 340 шеърдан иборат монументал асари "Умумжаҳон қўшиғи" (1950)ни ёзади. Асарда Лотин Америкасининг ўтмиши ва бугуни марксистик нуқтаи назардан талқин этилган. Китоб Чилида тақиқланган, коммунистлар уни яширин тарқатишга уринганлар. Иллоирнинг 1950—1960-йиллар ижодиНеруда Пабло фикр доирасининг кенгайганидан, поэтик маҳоратининг янада такомиллашганидан далолат беради: "Севги ҳақида 100 сонет", "Чили тошлари" (1960), "Ди-ний маросим қўшиқлари" (1961), "Қиёмат" (1963) шеърий тўпламлари, "Қора орол мемориали" автобиографик достони (1—5-ж.лар, 1964) ва бошқа Тошкентда бўлган. Нобел мукофоти лауреати (1971)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |