Нерв импулси

Нерв импулси — нерв толалари бўйлаб тарқаладиган қўзғалиш тўлқинлари. Нерв ҳужайралари (нейронлар) қўзғалганда пайдо бўлади. Сигналларни сезувчи периферик нерв учлари (ре-септорлари)дан марказий нерв системасига ва ундан ижрочи аъзолар (мус-куллар ва безлар)га ўтказиб беради. Нерв импулси асосида электр кимёвий реаксиялар ётади. Импулс ўтказиш тезлиги 0,5 дан 120 м/сек. гача. Нерв импулси нейрондан нейронга синапслар орқали ўтади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил