Нешот Исфаҳоний — Эрон шоири, давлат арбоби. У қамарий 1175-йили Исфаҳонда туғилган. Унинг бобоси Абдулваҳоб Исфаҳон ҳукуматига раҳбарлик қилиб, фарзандларига кўп бойлик қолдирган. Нешот она тилидан ташқари араб ва турк тилларини ҳам ўрганган. Ҳатто хаттотлик бўйича ўз даврининг етакчисига айланган. Форс шеърияти, адабиёти ва ўз даврининг дин, математика, илоҳий ҳикмат ва мантиқ ҳақидаги билимларни ҳам эгаллаган.

Нешот Фатҳ Али Шоҳ Қожарнинг вазири бўлган. У шекасте хат турида ёзишга жуда уста бўлган. „Мўтамед хазинаси“ ундан қолган асарлардан биридир. Унинг насл-насаби Шоҳ Аббоснинг махсус табиби Ҳаким Салмонга бориб тақалади.

Нешот „Адабий қайтиш“ мактабининг жиддий тарафдорларидан бўлган. Исфаҳон бу ҳаракатнинг маркази, шеърият ва адабиётнинг тирилиши сифатида танилган даврда унинг уйи ёзувчи ва олимларнинг йиғилиш жойи бўлган. У ерда ҳафтада бир марта йиғилиб суҳбатлашишарди. Нешот ва унинг ҳамроҳлари ўтмиш услубида шеър ёзиб, форс адабиётининг эски анъаналарини қайта тиклаганлар.

Нешот ҳижрий 1218-йилда 48 ёшида Теҳронга ҳижрат қилиб, Фатҳ Алишоҳ саройига кириб, унга „Мўтамид уд-давла“ унвони берилган. Орадан вақт ўтгач девонхонага раҳбар қилиб тайинланган. Бу мансабга эришгандан сўнг, Нешот ҳамма жойда шоҳ билан бирга эди. У ҳижрий 1236-йили зулҳижжа ойида Фатҳ Алишоҳ буйруғи билан Эроннинг биринчи ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. Подшоҳнинг аксарият фармонлари ва шахсий мактублари ҳамда подшод оила аъзоларининг шартнома ва васиятномалари унинг қўлёзмаси ва имзоси билан ёзилган. У ҳижрий 1240-йилгача шу лавозимда ишлаган. Нешот бир марта подшоҳнинг вазирлик делегацияси таркибида Парижга бориб, Наполеон И билан ҳам учрашган[1].

Манбалар

  1. ↑ یحیی, آرین‌پور. از صبا تا نیما, جلد اول، چاپ هشتم, ۱۳۸۲.