Nester Tverdoxleb
Нестер Максимович Твердохлеб (1911-йил 23-феврал, Тўрғай вилояти (Россия империяси), Успеновка Қўстанай тумани – 1981-йил 29-сентябр, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) – Қизил Армия кичик сержанти. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, 2-даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз ордени ва Шуҳрат орденининг соҳиби. Урушдан олдин ва кейин тракторчи бўлиб ишлаган.
| Нестер Максимович Твердохлеб | |
|---|---|
| Таваллуди |
1911-йил 23-феврал Фёдоров (туман, Қўстанай вилояти) Қўстанай (вилоят) |
| Вафоти |
1981-йил 29-сентабр Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари | 1942-1945 |
| Унвони |
|
| Жанг/уруш | Улуғ Ватан уруши |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Нестер Твердохлеб 1911-йил 23-февралда Успеновка қишлоғида (ҳозирги Қозоғистон, Қостанай вилояти, Федоровский тумани) деҳқон оиласида туғилган. У украиналик эди. Тўртинчи синфни тугатгандан сўнг, тракторчи бўлиб ишлайди[1].
1942-йил февралдан Қизил Армияда хизматда бўлган. Кейин шу йилнинг май ойида фронтга юборилади. 1944-йил бошида Нестер Максимович 463-алоҳида сапёр баталонида (110-пиёда дивизияси) сапёр бўлиб хизмат қилган[1].
Твердохлеб 1944-йил 21-февралдан 22-февралга ўтар кечаси оддий Селец қишлоғи (Беларус, Могилев вилояти, Биховский тумани) яқинида Днепр орқали ўтишни бошқарган. Ўша йилнинг 28-февралида худди шу ҳудуд яқинида душманнинг 37 та минасини аниқлаган. 1944-йил 10-мартда 3-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган[1].
1944-йил 28-июнда Затише қишлоғи яқинида (ҳозирги Могилев вилояти, Беларусия) Нестер Максимович Днепр бўйлаб ўтиш жойини ташкил этишда қатнашиб, 1289-пиёда полкининг олға юришига ҳисса қўшган. 26-июндан 20-июлгача Нестер Твердохлеб душман томонидан қўйилган 275 та миналарни олиб ташлагаб, зарарсизлантиради. У Красний Богатйр қишлоғи (ҳозирги Гомел вилояти, Беларусия) яқинидаги жангда 17 немис аскарини ўлдирган ва тўрт аскарни асирга олган. Бунинг учун 1944-йил 25-августда Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган[2].
1944-йил 10-майда Усушек қишлоғи яқинида (Могилев вилояти, Чаусский тумани) Твердохлеб ўз аскарлари билан бирга душман тўсиқларидан ўн беш метрлик ўтишиб, 25 та душман минасини зарарсизлантиришган. 1944-йил 4-июнда у 2-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланади[1].
Отряд командири, кичик сержант Нестер Твердохлеб 1945-йил 5-майдан 9-майгача бўлган даврда Калининград шаҳри яқинида миналанган майдонлар ва симли тўсиқлар орқали олтита ўтишни амалга оширади. Унда 200 дан ортиқ миналар орасидан 40 мина зарарсизлантирилган. Пиёдаларга ҳамроҳлик қилиб, биринчи бўлиб душман хандақига киради. 7 нафар немис аскарини йўқ қилинган ва 6 нафар аскар асирга олинган. 1945-йил 29-июнда 1-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланиб, „Шуҳрат“ орденининг тўлиқ соҳибига айланади[1].
Хотираси
Нестер Твердохлеб яшаган қишлоқнинг кўчаларидан бири унинг шарафига номланган[1].
Мукофотлари
Нестор Максимович қуйидаги мукофотларга сазовор бўлган[1]:
- 2-даражали Ватан уруши ордени (1944-йил 23-октябр);
- Қизил Юлдуз ордени (1944-йил 25-август);
- Шон-шараф ордени;
- 1-даражали „Шуҳрат“ ордени (1945-йил 29-июн);
- 2-даражали „Шуҳрат“ ордени (1944-йил 4-июн);
- 3-даражали „Шон-шараф“ ордени (1944-йил 10-март);
- бир қатор медаллар.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 „Министерство обороны Российской Федерации. Твердохлеб“. 2017-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-август.
- ↑ „Твердохлеб Нестер Максимович“ (ру). Герои страны. Қаралди: 2018-йил 14-январ.
Ҳаволалар
- Сергей Каргаполсев. Твердохлеб Нестер Максимович (рус.). Сайт „Герои страни“. Дата обращэния: 2018-1-14.
- „Министерство обороны Российской Федерации. Твердохлеб Нестер Максимович“. Қаралди: 2018-01-134.