Neustoyka
Неустойка (рус.) — фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири; қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси. Ўзбекистон Республикасининг ФК бўйича, Н. тўлаш ҳақидаги талаб юзасидан кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Н. билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор Н. тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қат’ий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Н. тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади. Н. тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қонуний Н.нинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Манбалар
• О'зРес Фуқаролик Кодекси ҳттпс://лех.уз/доcс/-111189#-154438:~:техт=572/3943%2Дсон)-,1%2Д%C2%А7.%20Неустойка,-260%2Дмодда.%20Неустойка
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |