Нева (финча нева — ботқоқлик) — РФ Ленинград вилоятидаги дарё. Узунлиги 74 км, эни 1300 м гача, ҳавзасининг майдони (Ладога, Онега кўллари ва бошқаларнинг хавзаси билан бирга) 281 минг км². Нева ҳавзасининг ўзи 5000 км². Ладога кўлидан бошланиб, Болтиқ денгизи Фин қўлтиғининг Нева қўлтиқчасига қуйилади. Ўртача йиллик сув сарфи даре қуйилиш жойида 2530 м³/сек. Жан.-ғарбий ва ғарбий шамоллар Фин қўлтиғи ва Неванинг қуйи оқимидан сувни ҳайдайди, натижада сув сатҳи кўтарилади ва айрим вақтларда Санкт-Петербургда сув тошади. Дек.да музлаб, апрел охири — май бошларида муздан бўшайди. Ирмоқлари: ўнгдан — Охта; чапдан — Ижора, Тосна, М га. Нева дарёси Россиядаги энг йирик сув магистралларидан биридир[1]. Невада кема қатнайди: Нева Волга—Болтиқ сув йўлининг бир қисми ҳисобланади. Неванинг делтасидаги 42 та оролда Санкт-Петербург шаҳри жойлашган.[2]

Нева
Тавсиф
Узунлиги 74
Майдони 281 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ „Нева“. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил