Nevada
Невада — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майдони — 286,3 минг км². Аҳолиси — 2,2 млн. киши (2002), шунинг 88% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Карсонсити шаҳри. Йирик шаҳарлари: Лас-Вегас ва Рино. Штат худудининг аксари қисми Катта ҳавзада. Ғарбида Серра-Невада тизмасининг тармоқлари жойлашган. Иклими континентал, қуруқ иқлим. Январнинг ўртача температураси —Г, июлники 23°. Йиллик ёғин 150–250 мм. Дарёлари камсув. Чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Невадада ахрли сийрак. Иқтисодий жиҳатдан ҳам нисбатан кам тараққий этган штат. Кон саноати ривожланган. Невадада олтин, кумуш, волфрам, темир, марганец, полиметалл рудалари қазиб олинади. Рангли металлургия, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Колорадо дарёсига катта ГЕС қурилган. Қишлоқ хўжалигида яйлов чорвачилиги етакчи ўрин-да. Қорамол, қўй боқилади. Буғдой, саб-завот, беда ва бошқа экинлар экилади. Невада ҳудудининг бир қисми ҳарбий полигон. Рино шаҳрида Невада университети бор. Тури-стлар кўп келади[1].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Cарсон Cитй | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Лас Вегас Ҳендерсон Рено | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 7-ўринда 286,351 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 35-ўринда 2,414,807 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 31-ўринда $100,317 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
36-бўлиб 31-октябр 1864 | ||||
| Вақт | УТC-8 (ПСТ) / -7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | НД [38] | ||||
| Штат гули | Сагебруш | ||||
| Штат дарахти | Сингле-леаф Пинён | ||||
Невада — Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти — Cарсон Cитй шаҳри. АҚШ иттифоғига 31-октябр 1864-йилда кирган, ундан олдин — Невада Территорй.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |