Nevralgiya
Невралгия (қадимги юнонча: νεῦρον — „нерв“ + ἄλγος — „оғриқ“) — сезувчи нерв толаларининг зарарланиши ҳисобланади. Нерв толалари бўйлаб тарқаладиган кучли оғриқ невралгия дейилади. Нерв вақти-вақти билан санчиб, зирқираб ёки тортишиб оғрийди. Уч шохли нерв, қуймич нерви, қовур-ғалараро нерв невралгияси кўпроқ учрайди. Учлик нерв шамоллаганида юз, кўз ва тишларда кучли оғриқ сезилади. Инфексион касалликлар, интоксикация, шикастланишлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, атеросклероз, организмнинг совуқ қотиши, зарарли одатлар, касбга алоқадор касалликлар сабаб бўлади. Невралгия қайси соҳа нервида бўлса, ўша соҳа нервининг пояси, қобиғи таъсирланади, нерв пояси шишади, атрофидаги мускуллар тортишади (масалан, уч шохли нерв невралгиясида юз мускуллари тортишиши), баъзан нервда структур ўзгаришлар кузатилади.
Невралгия хуружида оғриётган жойда тери оқариши ёки қизариши, терлаш, кўз ёшланиши ёки сўлак оқиши, баъзан тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
Невралгиянинг келиб чиқиш сабаби кўра даво чораси қилинади. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишига қарши, умумий қувватга киргизувчи дорилар буюрилади, физиотерапия, санаторий ва курортларда даволаниш тавсия қилинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |