Nevrit
Неврит (невр... ва юн. итис — яллиғла-ниш) — ҳаракатлантирувчи нервларнинг шамоллаши натижасида келиб чиқади.Неврит касллигида юз мускуллари ҳаракациз шол бўлиб қолиши оқибатида юзнинг бир томони ва оғизнинг чаккаси тортилиб қолади.Шунингдек периферик нервларнинг ял-лиғланиши, бунга инфексион касалликлар, тана тўқималарига шикаст етиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билан таъминланишидаги етишмовчиликлар (Мас, атеросклерозла) ва бошқа сабаб бўлади. Яллиғланган нервлар атрофида оғриқ, мускуллар атрофияеш ёки фалажи, дармонсизлик, сезувчанликнинг бузилиши, ҳаракатнинг чекланиши кузатилади. Юз, эшитиш, билак, тирсак ва оралиқ нервлар Н.и кўп учрайди. Юз нерви Н.и, одатда, совуқ қотиш, ўрта қулоқнинг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиб, бунда мимика мускуллари фалажланади; кўз юмилмайди,оғиз бурчаги қийшаяди ваҳ. к. Эшитиш нерви Н.ида ўрта қулоқда аста-секин шовқин пайдо бўлиши билан бирга кундан-кун қулоқ оғирлашиб бораверади. Билак, тирсак оралиқ нервлар Н.и умумий интоксикация, яллиғланиш, жароҳат ва шикастлар оқибатида келиб чиқади.
Бунда қўл панжаси, бармоқларни яхши қимирлата олмаслик, сезувчанликнинг ўзгариши, мускуллар атрофияси кузатилади.
Даво касалликнинг келиб чиқиш сабабларига боғлиқ; бемор қанчалик эрта даволанса, шунчалик тез тузалиб кетади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |