Neyrodermit
Нейродермит (нейро... ва юн. дерма — тери) — терининг нерв-аллергик ка-саллиги. Қаттиқ қичишиш, тугунчали тошмалар — папулалар тошиши, зарарланган соҳа терисининг қалин тортиши билан кечади. Н.га, асосан, нерв системасининг функсионал ўзгаришлари, ирсий омиллари, меъда-ичак касалликлари, ички секреция безлари фао-лияти ҳамда моддалар алмашинувининг бузилиши ва ҳоказо сабаб бўлади. Н.нинг чекланган, диффуз (тарқоқ) ва атипик шакллари бор.
Чекланган Н.да терининг маълум бир соҳаси қаттиқ қичишади. Зарарла-ниш ўчоги бўйиннинг орқа ва ён кисми, жинсий аъзолар, думбалар орасидаги бурмалар ва катта бўғимларнинг бо'қувчи юзасида бўлади. Қичишиш кучайганда терида майда тугунчалар пайдо бўлиб, юзаси кепакли тангачалар билан қопланади. Кейинчалик тугунчалар бир-бири билан қўшилиб, каттагинажойни эгаллаши мумкин. Тошмалар оч пушти, қўнғир тусда, ясси ва юмалок, шаклда бўлади. Тери аста-секин калин тортиб зичлашади. Ўткир яллиғланган ўчоқларда шилинишлар кузатилади. Ҳадеб қашлана бериш натижасида чиққан қон қотиб, қора қўтир бўлади. Ка-саллик узоқ давом этади.
Диффуз Н.да, асосан, юз, бўйин, қўл ва оёқ букилмалари, жинсий аъзолар ва соннинг ички юзаси зарарланади. Дастлаб оч пушти рангли тугунчалар пайдо бўлади ва инфилтратланади. Тери қуруқ, усти майда кепакли тангачалар билан қопланади. Тананинг табиий бурмаларида ёриклар юзага келади.
Терининг кучли қичишиши, тошмалар тошиши, нерв системаси фаолия-тининг бузилиши ва бошқа Н.га хос белгилардир. Кучли қичишиш бемор уйқусининг бузилишига, невротик ҳолатга олиб келади. Касаллик кўпинча фаслга боғлиқ, у, асосан, қишда зўрайиб, ёзда ремиссия хрлатида бўлади. Н. бронхиол астма, вазомотор ринит ва бошқа аллергик касалликлар билан бирга кечиши мумкин. Экссудатли Н. ҳам бор, бунда тошмалар намланиб туради, улар тушиб кет-гач, ўрни анчагача қизариб туради.
Витаминлар, гормонлар, тинчлантирадиган дорилар, маз ва бошқа, шунингдек, физиотерапевтик муолажалар буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |