Паганини (Паганини) Никколо (1782.27.10, Генуя — 1840.27.5, Ницса) — италян созандаси (скрипка, гитара) ва композитор. 1797-йилдан бошлаб Италияда, 1828-йилдан Европанинг кўп мамлакатларида мукаммал маҳоратини намойиш қилиб, тарихда энг машҳур виртуозлардан бири сифатида ном қолдирган. Паганини янги, мураккаб ижро усулларини қўллаб, замонавий скрипка ижрочилиги асосларини яратди, шунингдек, ХИХ аср пианино ижрочилиги ҳамда чолғулаштириш санъатлари ривожига таъсир ўтказди. Паганини созанда ва композитор сифатида мусиқий романтизм асосчиларидан. Скрипка учун 24 та каприччио, скрипка ва оркестр учун 1- ва 2- консертлари (жами 5 та), шунингдек, сонаталари (айниқса, скрипка ва гитара учун), якка гитара (жами 200 га яқин) ва бошқа созларга мўлжалланган песалари, камер ансамбллари, опера, балет ва халқ куйларига яратган вариациялари куйларининг равонлиги ва куйчанлиги, гармоник ривожи ўзига хослиги билан ажралиб туради. 1954-йилдан Генуяда ҳар йили Паганини номидаги халқаро скрипкачилар танлови ўтказилади[1].

Никкола Паганини
италянча: Ниccолò Паганини
Таваллуди 27-октабр 1782-йил
Генуя
Вафоти 27-май 1840-йил
Касби Композитор
Фуқаролиги Генуя
Паганини

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил