Nickelback
|
Бон Жови'ни қизитиб беришда (Дублин, 2006-йил, май) | |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Ҳанна, Алберта |
| Мамлакат |
|
| Фаолият йиллари | 1995-бугун |
| Жанр | Алтернатив рок, пост-гранж,[1] ҳард роcк,[2] алтернативе метал,[1] ҳеавй метал,[1] поп-рок[3] |
| Лейбл | ЭМИ Cанада, Роадруннер, Атлантиc, ЛивеНатион, Универсал Мусиc Cанада |
| Таркиб |
|
| Собиқ аъзолар |
|
| Вебсайт | ниcкелбаcк.cом |
Ниcкелбаcк (талаффузи: Никелбек) канадалик роcк гуруҳ бўлиб,[2] 1995-йили Ҳанна шаҳрида тузилган. Гуруҳ мусиқаси ҳард роcк,[2] пост-грунге ва алтернатив рок деб таснифланади.[1] Тузилганидан бери гуруҳда гитарачи ва вокалчи Чад Кроэгер, гитарачи ва бек-вокалчи Рян Пеаке ҳамда басчи Мике Кроэгер ижод қилиб келишмоқда. 2005-йили 1998-йилдан бери гуруҳ аъзоси бўлиб келган довулчи Рян Викедал ўрнига Даниэл Адаир келди.
Ниcкелбаcк энг катта тижорий муваффақиятга эришган Канада мусиқа гуруҳларидан бири бўлиб, дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ албом сотган.[4] Гуруҳ АҚШда энг кўп сотган хорижий мусиқачилар орасида ўн биринчи, фақат 2000-йилларни олиб қараганда эса иккинчи (Беатлес'дан кейин) бўлди.[5][6] Биллбоард журнали ўтган ўн йилликнинг энг яхши роcк гуруҳи деб айнан Ниcкелбаcк'ни, энг яхши роcк қўшиқ сифатида эса уларнинг „Ҳоw Ёу Реминд Ме“ номли ҳит таронасини танлади.[7]
Гуруҳ 1999-йили Роадруннер Реcордс студияси шартномасини имзолаб, Тҳе Стате албомини қайта чиқарди.[8] Бу албом яхши сотилди ва Ниcкелбаcк 2001-йили Силвер Сиде Уп номли янги албом чиқарди ва халқаро шуҳратга эришди.[9] Бу албомдан кейин гуруҳ ўзининг энг машҳур ҳит ашуласи — „Ҳоw Ёу Реминд Ме“'ни омма эътиборига ҳавола этди, бу қўшиқ Америка ва Канада чартларида 1-поғонани эгаллади.[10] Сўнгра Тҳе Лонг Роад албоми ва ундан 5 та сингл чиқди, айниқса „Сомедай“ таронаси чартлар тепасига кўтарилди.[11] Кейин гуруҳ Алл Тҳе Ригҳт Реасонс албомини чиқарди, ундаги „Пҳотограпҳ“, „Фар Аwай“ ва „Роcкстар“ қўшиқлари ҳам ҳит-парадларда биринчи ўнталикларга кирди.[10] Кейинги Дарк Ҳорсе албомидаги сингллар ҳам Биллбоард Ҳот 100 рўйхатига кирди. 2011-йили Ниcкелбаcк Ҳере анд Ноw албомини чиқарди, у ҳам яхши сотилмоқда.[12] Гуруҳ қатор мукофотлар қозонган, жумладан 12 та Жуно мукофоти олган.[13]
Гуруҳ ҳозир Канаданинг Ванкувер шаҳрида ижод қилмоқда. Роадруннер Реcордс студиясидан ташқари Ниcкелбаcк Универсал Мусиc Cанада ва бошқа овоз ёзиш студиялари билан ҳам ҳамкорлик қилади.
Гуруҳ тарихи
Бошланиш
Ниcкелбаcк гуруҳи 1996-йили Канаданинг кичик шаҳарчаси Ҳаннада пайдо бўлади. У ака-ука Чад (вокал, гитара), Мике (бас гитара), уларнинг жияни Брандон (барабанлар) ва Рян Пике (гитара) дан иборат бўлади. Аммо Бреандон Кроэгер яқин орада гуруҳни тарк этади. Мусиқачиларга унга алмашувни қидириш тўғри келади. Рян Викедал топилишидан аввал гуруҳда олти барабанчи алмашинади. Узоқ вақт давомида мусиқачилар тўғри келадиган ном топа олмайдилар ва бир неча вариантларни кўриб чиқадилар. Ниcкелбаcк деб ном олишдан аввал канадалик квартет БРИCК деб, ундан ҳам аввалроқ — Виллаге Идиот деб номланган, коллетивнинг энг биринчи номи эса Поинт оф Виэw бўлган. „Ниcкелбаcк“ сўзининг маъноси — „қайтим“. Бу сўз гуруҳ ҳаётида Мике Кроэгер кафеда официант бўлиб ишлаётган пайтда пайдо бўлади. Бир пиёла қаҳвадан қайтим 5 сентни ташкил қиларди (сленгда — „Ниcкел“). Мижоз билан ҳисоб-китобда Мике доимо бир гапни қайтарарди: „Ҳере'с ёур ниcкел баcк“ (таржимада — „Мана сизнинг қайтимингиз“). Охир-оқибат мусиқачилар мураккаб номлардан воз кечиб, оддийгина „ниcкелбаcк“ни танлашади. Ўзининг мусиқий йўналишини ҳам гуруҳ дарров белгилай олмади. Аввалига мусиқачилар бошқа коллективларнинг кавер-версияларини ижро этишди. Аммо, улар унчалик омадли эмас эди. Бундан ташқари, гуруҳ ҳақиқий машҳурликка эришишни ҳоҳларди. Бироқ, бунинг учун ўзининг нимадирини ёзиш керак эди. Бундай фикр Чад Кроэгерга келади, аммо лойиҳани финанслаш унинг ота-онаси зиммасига тушади. Ўғилларининг Ванкувердаги овоз ёзиш студияси ҳизматларини қоплаш учун 4000$ тўлашига тўғри келди. Бу биринчи қадам эди.
Биринчи муваффақият
1996-йилнинг ўзидаёқ йигитлар ўзларининг „Ҳешер“ номли биринчи демо-албомларини ёзадилар ва у билан Канадада консертлар сериясини берадилар. Унинг ичига унчалик кўп қўшиқлар кирмайди, аммо ҳамманинг жонига теккан каверлар билан тугатилган эди. Лойиҳани оммавийлаштириш билан Чад Кроэгер шуғулланарди. Бунда унга спорт журналининг реклама бўлимида ишлаб орттирилган тажриба қўл келади. Чизма осон эди: Чаднинг илтимосига биноан унинг дўстлари радиостанцияларга қўнғироқ қилиб Ниcкелбаcк’нинг тароналарини сўрашади. Бу билан гуруҳ ўзига керакли натижага эга бўлади, аммо унга юқорироқ чўққини забт этиш ўйи тинчлик бермайди. Аммо моддий етишмовчилик ва ўз менежерлари томонидан алдов гуруҳнинг ёзилишига йўл бермайди.
1998-йили бир неча муҳим қадамлар ташланади. Биринчидан, гуруҳ мустақил ҳолда реклама ва ташкилий ишлар билан шуғулланишга қарор қилади. Иккинчидан, гуруҳ Ванкуверга кўчиб ўтиб, у ерда клубларда муваффақият билан чиқишни бошлайди. Бу янги албом чиқариш учун керакли маблағни тўплашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гуруҳ Дейл Пеннер (Маттҳеw Гоод Банд’нинг продюссери) ва Гарт Ричардсон (Раге Агаинст Тҳе Мачинеънинг овоз инженери)нинг диққатига сазовор бўлиб, қўлловини олади.
1999-йилда Ниcкелбаcк чекланган адад билан „Cурб“ номли янги албомини чиқарадилар. Албомнинг ўзи муваффақиятли бўлмайди, аммо „Леадер Оф Мен“ синглининг машҳурлигини инкор этиб бўлмайди. Бу сингл 2000-йили ярим миллионлик адад билан чиқарилган „Тҳе Стате“ албоми таркибига киритилади. Бу ҳақиқий муваффақият эди. Ниcкелбаcк қўшиқлари Канаданинг барча радиостанцияларида жаранг сочади. „Тҳе Стате“ албоми билан мусиқачилар Cреэд, Фуэл ва 3 Доорс Доwн каби гуруҳлар билан чиқиб юзлаб консертларни ўтказишади. Гуруҳни продюссерлар контракт имзолаш мақсадида том маънода ҳужум остига олишади.
Умумжаҳон шуҳрат

Оҳир-оқибат Ниcкелбаcк „Исланд“ (АҚШ) ва „ЭМИ“ (Канада)нинг таклифларини рад этиб, „Роадруннер Реcордс“ (АҚШ) лейблини танлайдилар. Ўзларининг навбатдаги албомларини Ниcкелбаcк 2001-йил 11-сентябрда ёзадилар. Янги албомда йигитлар абстракт образлар ва файласуфлик фикрлардан четланиб, матнларига аниқроқ ва реалроқ сужетларни қўшадилар. Бир нечта қўшиқнинг мавзуси Кроэгер ака-укаларининг ҳаётидан ёқимсиз дақиқалар, шу жумладан оиладан отасининг кетиши бўлади. Чиққан „Силвер Сиде Уп“ аввалги албомдан ўзиб кетиб, атиги 4 ой ичида унинг ададидан 6 марта ошади. Бу албом олтин, платина ва мултиплатина унвонларига эришади. „Силвер Сиде Уп“ гуруҳга америка эфирига киришга имкон бериб, „Ҳоw Ёу Реминд Ме“ сингли билан мухлислар муҳаббатини қозонади.
Муваффақият ҳамма кутилган натижаларни оқлайди. „Ҳоw Ёу Реминд Ме“ сингли фақатгина америка радиостанцияларида маҳкам ўрнашмай, балки улардан олтитаси ҳит-парадларининг биринчи ўрнига чиқади, энг муҳими эса — Биллбоард Ҳот 100'ни ҳам бошлайди. Бундан ташқари, „Ҳоw Ёу Реминд Ме“ радиостансиялар эфирида бир ҳафта ичида 3000 мартадан ортиқ жаранг сочиб, эфирга чиқиш рекордини ўрнатади. Гуруҳ шунингдек, Германия, Буюк Британия, Голландия, Австралия ва бошқа давлатлар радиостанцияларининг диққатини тортади.
Канадалик гуруҳ учун бу ҳайратланарли натижа. Аммо, албомнинг муваффақияти ҳақида гапирганда, микслаш билан шуғулланган Ранди Стаубни зикр этиш даркор. У Металлиcа ва У2 каби гуруҳлар билан ҳамкорлиги билан машҳур. Шунингдек, Пеарл Жам ва Темпле оф тҳе дог'ни оммавийлаштириш билан шуғулланган продусер — Риcк Парашар’нинг ёрдами катта бўлган. Бу инсонларнинг иштироки гуруҳнинг янги сифат чўққисига чиқишига йўл берган, кейин эса уларни дунё тан олади. Навбатдаги албом 2003-йилда чиқади. Четдан мутахассисларнинг жалб қилинмаганлигига қарамай, Ниcкелбаcк ўз кучи билан ҳар томонлама сифатли товушга эришадилар. Гуруҳ ўз трекларининг ёзувига профессионалроқ ва жиддийроқ қарай бошлайди.
Ҳозирги кунлар
„Тҳе Лонг Роад“ албоми мелодик-агрессив йўналишда ёзилган. У ҳаттоки „Силвер Сиде Уп“'дан кўра кўпроқ очиқроқ. Мусиқачилар бу албом билан ғурурланиб, уларнинг ижоди тўғри йўналиш бўйлаб эволуцияга учраб, тингловчилар ҳиссиётлари билан яқинлаштиряпти деб санайдилар. Шунингдек, „Тҳе Лонг Роад“ албоми билан гуруҳ кўпроқ консерт бергани Ниcкелбаcк мухлисларини қувонтирди. Бу албом яна бир ғалаба бўлиб, гуруҳни дунё миқёсида янада танилтиради. 2005-йили гуруҳ таркибида кичик ўзгаришлар содир бўлади. Барабанчи Рян Викедал кетаду. Унинг ўрнига 3 Доорс Доwн гуруҳининг собиқ иштирокчиси Дениэл Адаир келади. Ўша йили янги таркиб билан Ниcкелбаcк „Алл Тҳе Ригҳт Реасонс“ номли албом ёзишади. Фаолиятлиги давомида гуруҳ жуда кўп нарсага эришади.
Танқиди
Гуруҳ мухлислари кўплиги ва донгдорлигига қарамай тез-тез салбий баҳоланади. Жумладан Ниcкелбаcк қўшиқларида „стриптиз, секс, фоҳишалар, гиёҳвандлик, секс, арақхўрлик ва секс“ мавзулари ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши,[14] янги мусиқа яратиш ўрнига эскиларини қайта ишлаш, оҳанглари такрорланиши каби сабаблар билан танқид қилинади.[15][16][17] 2011-йил ноябрида Тастебудс.фм сайти фойдаланувчилари Ниcкелбаcк'ни Жустин Биэбер ва Ладй Гага'дан ҳам ёмонроқ деб овоз беришди.[18]
Ҳозирги таркиб
- Чад Кроэгер (вокал, гитара)
- Рян Пике (гитара, бек-вокал)
- Мике Кроэгер (бас-гитара)
- Даниэл Адаир (барабанлар)
Собиқ таркиб
- Рян Викедал (барабанлар)
- Брандон Кроэгер (барабанлар)
Дискографияси
| Йил | Албом | АҚШ |
БҚ |
КАН |
Лейбл | АҚШда сотувлар | Умумжаҳон сотувлар |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1996/2002 | Cурб | #182 | — | — | Роадруннер Реcордс | ||
| 1999 | Тҳе Стате | #130 | — | — | Роадруннер Реcордс | 500,000+ | 600,000+ |
| 2001 | Силвер Сиде Уп | #2 | #1 | #1 | Роадруннер Реcордс | 5,200,000+ | 10,000,000+ |
| 2003 | Тҳе Лонг Роад | #6 | #5 | #1 | Роадруннер Реcордс | 3,200,000+ | 5,000,000+ |
| 2005 | Алл тҳе Ригҳт Реасонс | #1 | #13 | #1 | Роадруннер Реcордс | 5,743,287 (97 wкс) | 8,000,000+ |
| 2008 | Дарк Ҳорсе | Роадруннер Реcордс | |||||
| 2011 | Ҳере анд Ноw | Роадруннер Реcордс | |||||
| 2014 | Но Фихед Аддресс | ||||||
| 2017 | Феэд тҳе Мачине | ||||||
| 2022 | Гет Роллин' |
Сингллар
| Йил | Сингл | Чарт поғоналари | |||
|---|---|---|---|---|---|
| Биллбоард Ҳот 100 | [Маин Роcк | Модерн Роcк | Канада | ||
| 2001 | „Ҳоw Ёу Реминд Ме“ | 1 | 1 | 1 | 1 |
| 2002 | „Тоо Бад“ | 42 | 1 | 6 | 1 |
| „Невер Агаин“ | - | 1 | 24 | 1 | |
| 2003 | „Сомедай“ | 7 | 2 | 4 | 1 |
| 2004 | „Фигуред Ёу Оут“ | 65 | 1 | 4 | 1 |
| 2005 | „Пҳотограпҳ“ | 2 | 1 | 3 | 1 |
| 2006 | „Анималс“ | 97 | 1 | 16 | - |
| „Фар Аwай“ | 8 | - | - | 1 | |
| „Савин' Ме“ | 19 | 11 | 29 | 1 | |
| 2007 | „РоcкСтар“ | - | - | - | - |
| Умумий 1-рақам остидаги ҳитлар | 1 | 6 | 1 | 8 | |
Мукофотлар
Граммй Аwардс
| Йил | Туркум | Жанр | Номи | Натижа[19] |
|---|---|---|---|---|
| 2003 | Йил қўшиғи | Роcк | "Ҳоw Ёу Реминд Ме" | Номзод |
| 2004 | Энг яхши роcк тарона | Роcк | "Сомедай" | Номзод |
| Энг яхши роcк албом | Роcк | Тҳе Лонг Роад | Номзод | |
| 2005 | Энг яхши ҳард-роcк дебут | Роcк | "Феэлинъ Wай Тоо Дамн Гоод" | Номзод |
Биллбоард Мусиc Аwардс
| Йил | Туркум | Номи | Натижа[20] |
|---|---|---|---|
| 2006 | Йил артисти | Ниcкелбаcк | Номзод |
| Йил роcк албоми | Алл тҳе Ригҳт Реасонс | Ғолиб | |
| Йил албоми | Алл тҳе Ригҳт Реасонс | Номзод | |
| Йил гуруҳи | Ниcкелбаcк | Ғолиб |
Америcан Мусиc Аwардс
| Дате | Cатегорй | Натижа | |
|---|---|---|---|
| Январ 2003 | 30тҳ Америcан Мусиc Аwардс | Энг севимли поп/роcк гуруҳ | Номзод |
| Ноябр 2004 | 32нд Америcан Мусиc Аwардс | Энг севимли поп/роcк гуруҳ | Номзод |
| Ноябр 2006 | 34тҳ Америcан Мусиc Аwардс | Энг севимли поп/роcк гуруҳ | Номзод |
| Энг севимли алтернатив артист | Номзод | ||
| Энг севимли поп/роcк албом (Алл тҳе Ригҳт Реасонс) | Ғолиб | ||
Жуно Аwардс
| Йил | Туркум | Номи | Натижа[21] |
|---|---|---|---|
| 2001 | Энг яхши янги гуруҳ | Ниcкелбаcк | Ғолиб |
| 2002 | Энг яхши албом | Силвер Сиде Уп | Номзод |
| Энг яхши сингл | "Ҳоw Ёу Реминд Ме" | Ғолиб | |
| Энг яхши гуруҳ | Ниcкелбаcк | Ғолиб | |
| Энг яхши роcк албом | Силвер Сиде Уп | Ғолиб | |
| 2003 | Йил қўшиқлар муаллифи | "Спидерман Соундтраcк"/"Силвер Сиде Уп" | Ғолиб |
| Жуно Фан Чоиcе Аwард | Ниcкелбаcк | Номзод | |
| 2004 | Йил албоми | Тҳе Лонг Роад | Номзод |
| Йил гуруҳи | Ниcкелбаcк | Ғолиб | |
| Йил роcк-албоми | Тҳе Лонг Роад | Номзод | |
| Йил сингли | "Сомедай" | Номзод | |
| Жуно Фан Чоиcе Аwард | Ниcкелбаcк | Ғолиб | |
| 2005 | Жаcк Ричардсон Продуcер оф тҳе Еар | Ниcкелбаcк | Номзод |
| 2006 | Йил албоми | Алл тҳе Ригҳт Реасонс | Номзод |
| Йил гуруҳи | Ниcкелбаcк | Ғолиб | |
| Йил роcк албоми | Алл тҳе Ригҳт Реасонс | Ғолиб | |
| Жаcк Ричардсон Продуcер оф тҳе Еар | Ниcкелбаcк | Номзод | |
| Жуно Фан Чоиcе Аwард | Ниcкелбаcк | Номзод | |
| Йил сингли | "Пҳотограпҳ" | Номзод | |
| 2007 | Жуно Фан Чоиcе Аwард | Ниcкелбаcк | Номзод |
| Йил қўшиқлар муаллифи | Ниcкелбаcк | Номзод |
МучМусиc Видео Аwардс
| Йил | Туркум | Номи | Натижа |
|---|---|---|---|
| 2002 | Энг яхши видео | "Тоо Бад" | Ғолиб |
| Энг яхши роcк видео | "Тоо Бад" | Ғолиб | |
| 2006 | Энг яхши роcк видео | "Пҳотограпҳ" | Ғолиб |
| 2007 | Энг яхши видео | "Иф Эверёне Cаред" | Номзод |
| Энг яхши роcк видео | "Иф Эверёне Cаред" | Номзод | |
| МучМореМусиc Аwард | "Фар Аwай" | Ғолиб | |
| Канадалик энг яхши интернационал видео | "Фар Аwай" | Номзод | |
| Одамлар танлови: Энг севимли канадалик гуруҳ | "Фар Аwай" | Номинатед |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Андреw Леаҳей. „Ниcклебаcк“. Аллмусиc. Қаралди: 24-октабр 2011-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Степҳен Тҳомас Эрлеwине. „Ревиэw: Тҳе Лонг Роад бй Ниcкелбаcк“. Аллмусиc. Қаралди: 20-январ 2012-йил.
- ↑ „Статус Қуо сет то роcк“. Гулф Даилй Неwс. 2013-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-октабр 2012-йил.
- ↑ „Ниcкелбаcк Таке Он Ҳатерс“. Биллбоард. Қаралди: 1-декабр 2011-йил.
- ↑ „Чарт Wатч Эхтра: Тҳе Топ 20 Албум Селлерс оф тҳе 2000с – Чарт Wатч“. Неw.мусиc.яҳоо.cом (29-май 2009-йил). 29-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-феврал 2010-йил. (WебCите сайтида 29-май 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ниcкелбаcк & Тапулоус Ҳелп Плаерс Финд Тҳеир Иннер Роcкстар“. БусинессWире (28-июн 2011-йил). 1-апрел 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2011-йил.
- ↑ Тҳе Cанадиан Пресс. „Ниcкелбаcк намед гроуп оф тҳе деcаде бй Биллбоард“. Торонто Стар. Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ „CелебритйАccесс Индустрй Профилес“. Cелебритяccесс.cом (21-ноябр 2011-йил). 29-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 29-октабр 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ниcкелбаcк тҳе ҳот cурренcй оф тҳе момент“. CНН (21-июн 2002-йил). Қаралди: 5-март 2012-йил.
- ↑ 10,0 10,1 „Ниcкелбаcк Биограпҳй & Лйриcс“. МусиcЛйриcсНоw.нет. 31-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 31-июл 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ниcкелбаcк“. АллМусиc (13-ноябр 2008-йил). Қаралди: 5-март 2012-йил.
- ↑ „Ниcкелбаcк Анноунcес 2012 Нортҳ Америcан Тоур!“. Роадруннер Реcордс (8-феврал 2012-йил). 29-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2012-йил.
- ↑ „Ниcкелбаcк“. Мусиccанада.wордпресс.cом (24-август 2011-йил). Қаралди: 5-март 2012-йил.
- ↑ Бимм, Жордан „НОW Магазине // Мусиc // Ниcкелбаcк“. Ноwторонто.cом. 20-апрел 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-сентабр 2010-йил. (WебCите сайтида 2-июл 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Эвалу8“. Эвалу8 (22-сентабр 2003-йил). Қаралди: 23-сентабр 2010-йил.
- ↑ „Wҳй Ниcкелбаcк ис тҳе wорлд'с мост ҳатед банд“. Постмедиа Нетwорк Инc. 11-январ 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-январ 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 11-январ 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Тҳе Cуриоус Cасе оф Ниcкелбаcк“. Тҳе Марк. 30-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-январ 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 30-апрел 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ниcкелбаcк намед ас тҳе Нумбер Оне мусиcал турнофф“. НМЕ (1-ноябр 2011-йил). Қаралди: 1-ноябр 2011-йил.
- ↑ „Граммй Аwард wиннерс анд номинатионс“. граммй.cом. 16-июн 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-август 2007-йил.
- ↑ „Биллбоард чарт ранкингс“. биллбоард.cом. 2006-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-август.
- ↑ „Жуно Аwардс/Cанадиан Мусиc Ҳалл оф Фаме wиннерс анд номинатионс“. жуно-аwардс.cа.
- ↑ „Фор алл Голд & Платинум cертифиcатион оф албумс ат РИАА“. www.риаа.cом. 8-июн 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-август 2007-йил.
- ↑ „Cанадиан чарт ранкингс ат Жам!“. жам.cаноэ.cа.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Ниcкелбаcк ИМДб саҳифаси
- Ниcкелбаcк Фаcебоок саҳифаси
- Ниcкелбаcк Тwиттер саҳифаси
| Викиомборда „Ниcкелбаcк“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Musiqiy guruhlar
- Nickelback
- Rock guruhlar
- Qoʻshiqlari Billboard Hot 100 xit-paradida eng yuqori pogʻonaga koʻtarilgan ijrochilar
- Post-grunge guruhlar
- Hard rock guruhlar
- Alternative metal guruhlar
- Alternative rock guruhlar
- Yilning eng yaxshi albomi uchun Juno mukofoti g‘oliblari
- Yilning eng yaxshi singli uchun Juno mukofoti g‘oliblari
- Republic Records ijrochilari