Ниcоле Мариэ Пассонно Стотт (1962-йил 19-ноябрда туғилган) – америкалик муҳандис ва НАСАнинг собиқ астронавти. У Халқаро космик стансиянинг 20- ҳамда 21-экспедиция лойиҳаларида борт муҳандиси, шунингдек СТС-128 ва СТС-133 парвозларида миссия мутахассиси сифатида ишлаган[2]. 27 йил давомида НАСАда фаолият олиб борган Стотт 2015-йилнинг 1-июнига келиб, нафақага чиққан[3]. У Манн оролида туғилган асли америкалик космик тадбиркор Чристопҳер Стотт билан турмуш қурган.

Ниcоле Стотт
Таваллуди 1962-йил 19-ноябр (1962-11-19) (63 ёш)
Космик карера
Космосдаги вақт
103д 5ҳ 49м[1]
Танлаш НАСА Астронавти 18-гуруҳ
Миссиялар СТС-128
СТС-129
СТС-133
Миссия белгиси

Ёшлик йиллари ва таълими

Стотт Неw-Ёркнинг Албанй шаҳрида туғилган ва Флориданинг Ст. Петерсбург шаҳрида истиқомат қилган. Ниcоле Ст. Петерсбург коллежининг авиация бошқаруви йўналишида таҳсил олган, 1987-йилга келиб Эмбрй-Риддле авиация университетида авиация муҳандислиги йўналиши бўйича бакалавр дипломини олган. 1992-йилда эса Марказий Флорида университетида муҳандислик менежменти мутахассислиги бўйича магистрлик даражасини қўлга киритган. Ниcоле Стотт ўз фаолиятини ташкилий лойиҳа муҳандиси сифатида 1987-йилда, Флорида штатининг Wест Палм Беач шаҳридаги Пратт & Wҳитней Говернмент Энгинесда бошлаган. У Адванcед Энгинес Гроуп компаниясида бир йил давомида замонавий реактив самолётлар двигателлари ички дизайнларининг тузилиши бўйича таҳлилий ишларни олиб борган.

НАСАдаги фаолияти

Ниcоле Стотт Эхтравеҳиcулар Мобилитй Унит (ЭМУ) скафандрининг қай даражада қулай эканлигини текширишда иштирок этаётган жараёндан лавҳа

1988-йилда Стотт Флорида штатидаги Кеннедй космик марказида (КСC) НАСА таркибига қўшилган ва Орбитал аппаратларни қайта ишлаш заводида (ОПФ) лойиҳа муҳандиси сифатида ишлай бошлаган. Олти ойдан сўнг, у Шуттлени қайта ишлаш директори қўл остидаги икки кишилик жамоага киритилган. Ушбу жамоага Шуттлени қайта ишлаш жараёнининг қай даражада самарали кечаётганини баҳолаш ва такомиллаштирилгандан кейинги натижаларни ҳисоблаш воситаларини жорий этиш вазифаси топширилган. У вақтни аниқ режалаштириш воситаларини ривожлантириш бўйича Амес/КСC марказлари ўртасидаги қўшма дастурий таъминот лойиҳасининг НАСА КСC етакчиси бўлган. Ушбу лойиҳанинг технологик намойиши сифатида Ердаги ишлов бериш жараёнларини режалаштириш тизими (ГПСС) ишлаб чиқилган. ГПСС лойиҳаси нафақат КСCда, балки ПеоплеСофт дастурий та'минот мосламалари жамланмасининг таркибий қисми сифатида тижорий жиҳатдан ҳам муваффақият қозонган. КСCда ишлаш жараёнида Стотт НАСАнинг Шуттлега ишлов бериш бўлимида ҳам турли лавозимларда фаолият юритган. Шу жумладан, транспорт воситалари билан бог'лиқ лойиҳалар муҳандиси; НАСА фазовий кемаларида кузатув қўмондони; Спаcе Шуттле Эндеавоурнинг ижрочи директори ёрдамчиси ҳамда Колумбиянинг орбитал лойиҳалари муҳандиси лавозимларида ишлаган. КСCдаги фаолиятининг сўнгги икки йилида Стотт Космик стансиянинг ташқи аппаратлари интеграцияси идорасининг аъзоси бўлган ва кейинчалик Калифорниянинг Ҳунтингтон-Беач шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда Ниcоле Стотт Боэинг космик стансиясидаги қурилиш ишлари назоратидаги ИСС ёрдамчи элементлар лойиҳаси раҳбари сифатида иш олиб борган. 1998-йилда Ниcоле Техаснинг Ҳюстон шаҳридаги Жоҳнсон космик маркази (ЖСC) жамоасига НАСА самлётлари билан бог'лиқ лойиҳалар бўлинмаси аъзоси сифатида қўшилган ва у ерда Шуттле Траининг Аирcрафт (СТА) да парвоз ҳаракатлари муҳандиси (ФСЕ) бўлиб ишлаган.

Стотт СТС-128 миссиясининг илк космик сайрида иштирок этган.

2000-йилнинг июл ойида НАСА томонидан миссия мутахассиси сифатида танланган Стотт 2000-йилнинг август ойида ташкил этиладиган номзодларни астронавтликка тайёрлаш бо'йича ҳисобот топширган. Икки йиллик тайёрлов ва баҳолаш ишларидан сўнг, Стотт Астронавтлар идорасининг стансия лойиҳалари бўлимида техник вазифаларни бажарган. У, шунингдек, ИСС 10-экспедицияси экипажида ёрдамчи астронавт ҳамда CАПCОМ вазифасини бажарган. 2006-йилнинг апрел ойида у НЕЭМО 9 миссиясининг (НАСА Эхтреме Энвиронмент Миссион Оператионс) экипажи аъзоси бўлиб, у ерда Стотт олти кишилик экипаж билан Ақуариус сув ости дунёси тадқиқот марказида 18 кун давомида яшаган ва ишлаган[4]. Стотт аввалроқ 20- ва 21-экспедицияларга тайинланган. Шунингдек, Халқаро космик стансияга СТС-128 экипажи билан бирга учирилган ҳамда ушбу миссия иштирокидаги биринчи космик сайрда иштирок этган[5] ва СТС-129 да ортга қайтган. Шу сабабли у Ерга шуттле орқали қайтган со'нгги эхпедиция экипажи а'зосига айланган. Ниcоле Стотт ўзининг иккинчи космик парвозини СТС-133 да якунлаган. Шундан со'нг ушбу космик кема яна 2 маротаба парвоз қилган ва фаолиятини якунлаган[6][7].

Космосдан дастлабки Тwиттердаги жонли эфир

2009-йилнинг 21-октябрда Стотт ва унинг 21-экспедициядаги ҳамкасби Жефф Wиллиамс билан бирга космик стансиядан туриб НАСАнинг Wашингтондаги штаб-квартирасида тўпланган жамоатчилик аъзолари билан Тwиттер орқали биринчи бор НАСА томонидан ташкил этилган жонли эфирда иштирок этишган[8]. Бу астронавтлар учун биринчи жонли Тwиттер алоқаси ҳисобланган[9]. Илгари Космик кема ёки ИСС бортидаги астронавтлар юборишни истаган твитларини Миссия назоратига жо'натган, кейин улар Интернет орқали Тwиттерга жойлаштирилиб борилган[10].

НАСАдан кейинги даврлар

Стотт Гирлс Wҳо Cоде ҳақидаги Супер Боwл ЛИВ рекламасида суратга тушган[11]. Стотт, шунингдек, „Баcк то Эартҳ“ асарини ёзган. Асар „Коинотдаги ҳаёт менга она сайёрамиз ва уни ҳимоя қилиш вазифаси ҳақида о'ргатган нарсалар“ со'злари билан ҳам таърифланган. Стотт, шунингдек, рассом бо'лган ва ИСС 21-экспедицияга кичик акварел бо'ёқлар тўпламини олиб кетган бо'либ, коинотда акварел билан расм чизган биринчи одам бўлиб тарихга кирган. Унинг ҳозирги асарлари кўпинча астрономияга оид бо'либ, жумладан, Ерни кузатиш асарлар то'плами ва космик кемалар бо'йича асарлар тўплами о'з ичига олади[12][13]. 2022-йилда у Сченеcтадй симфоник оркестри, Глен Cортесе томонидан ижро этилган „Воягер: А Жоурней то тҳе Старс“ асари ссенарийсини ҳам Стотт ёзган.[14].

Манбалар

  1. ↑ „Астронауц анд Cосмонауц (сортед бй "Тиме ин Спаcе")“. спаcефаcц.де (2012-йил 21-январ). 2012-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-январ.
  2. ↑ „Эхпедитион 20“. НАСА (2010-йил 23-октябр). 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  3. ↑ НАСА (2015-йил 5-июн). „Астронаут Ниcоле Стотт Ретирес Фром НАСА“. Пресс-релиз.
  4. ↑ „НАСА'с Ундерсеа Cреw ис Ҳеадс Абове Wатер“. НАСА (2006). 2011-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  5. ↑ „СТС-128 Миссион Суммарй“. НАСА (2009-йил 1-август). 2012-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  6. ↑ НАСА (2009-йил 3-март). „НАСА - НАСА Анноунcес Чанге фор Ретурн оф Статион Cреw Мемберс“. Пресс-релиз.
  7. ↑ Пеарлман. „НАСА шуффлес шуттле счедуле: Эндеавоур то флй афтер Дисcоверй фор финал планнед флигҳт“. cоллеcтСПАCЕ.cом (2010-йил 26-апрел). Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  8. ↑ Cиоффи. „НАСА Ливе Тwеэтуп Эвент wитҳ Интернатионал Спаcе Статион“. Флиcкр. НАСА (2009-йил 21-октябр). 2024-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  9. ↑ НАСА (2009-йил 1-октябр). „НАСА Ҳосц Лонг-Дистанcе Тwеэтуп wитҳ Астронауц он Спаcе Статион“. Пресс-релиз.
  10. ↑ Ҳороwитз. „Тҳе греат дебате овер Астро Мике'с 'тwеэц фром спаcе'“. Тҳе Орландо Сентинел (2009-йил 22-май). 2009-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  11. ↑ Пеарлман. „Астронаут Ниcоле Стотт он 'макинг спаcе' ин Олай Супер Боwл ад“. cоллеcтСПАCЕ (2020-йил 30-январ). 2024-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  12. ↑ „Ниcоле Стотт ~ Тҳе Артистиc Астронаут“. тҳеартистиcастронаут. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  13. ↑ „Артист“. тҳеартистиcастронаут. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  14. ↑ Фреэдман, Гералдине. „Астронаут wилл наррате неw пиэcе ат Сченеcтадй Сймпҳонй cонcерт“. Тҳе Даилй Газетте (2022-йил 31-март). 2024-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-март.

Ҳаволалар