Nigoriston
Қози Аҳмад Ғаффорийдан “Нигористон” номли машҳур китоб қолган (1552 й. ёзилган). Асар Шоҳ Таҳмосп И га бағишланган бўлиб, ислом подшолари ва машҳур кишилар ҳаёти билан боғлиқ 330 латифани ўз ичига олади. Латифалар хронологик тартибда (сулолалар бўйича) берилган.
“Нигористон” исломнинг пайдо бўлишидан то муаллифнинг замонигача ўтган давр ичида мамлакатлар ва халқларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим ўрин тутади.
Асарнинг қўлёзма нусхалари кўп ва Эрон, Ҳиндистон, Туркия, СССР, Агнлия, Франсия, Германия, Голландия ва Чехословакияда сақланади.
Матни Бомбай (1829, 1859) ва Теҳрон (1962) да чоп этилган. Айрим парчалар академик Дорн тарафидан 1858 йили Петербургда нашр қилинган. Мазкур асарнинг “Олти” бармоқ лақаби билан машҳур бўлган Сулаймон ибн Муҳаммад (1622 й. вафот этган) тарафидан амалга оширилган туркча-усмонлича таржимаси ҳам бор ва Тўпқопи саройи ҳамда Табриз кутубхоналарида сақланади.[1]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).