Nikolay Badayev
Qiyofa
Николай Дмитриевич Бадаев (1915.21.4 (4.5), Мордва, Торбеэво стансияси – 1990-йил, 5-июн, Самарқанд) – актёр, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1964). Ашхобод, Тамбов, Полтава шаҳри театрларида, 1946-йилдан Самарқанддаги вилоятлараро рус драма театрида ишлаган. Унинг Яго (У. Шекспир, "Отелло"), Мулладўст, Норбойвачча (Ҳамза, "Майсаранинг иши", "Холисхон"), Турсунов (С. Азимов, "Ассалом юлдузлар"), Шайхулислом (М. Шайхзода. "Мирзо Улуғбек") каби образлари ёрқин ва таъсирчан. Б. бир қанча асарларни саҳналаштирган; ўзбек филмларида суратга тушган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |