Николай Аполлонович Эверт (1878-йил 6-декабр, Сирдарё вилояти, Россия империяси – 1915-йил 15-июл, Австрия-Венгрия империяси) – рус ҳарбий қўмондони, Биринчи жаҳон уруши қаҳрамони.

Николай Аполлонович Эверт
Таваллуди 6-декабр, 1878-йил
Сирдарё вилояти, Россия империяси
Вафоти 15-июл, 1915-йил, (36 ёш)
Австрия-Венгрия империяси
Фуқаролиги Россия империяси
Унвони Полковник

Биографияси

Николай Аполлонович Эверт – 1878-йил 6-декабр куни Россия империясига қарашли бўлган Сирдарё вилоятида зодагон оиласида туғилган. Унинг отаси генерал-лейтенант Аполлон Ермолаэвич Эверт бўлган. Николай Эверт 1889-йили Оренбург ҳарбий мактабини, 1901-йил эса Александр номидаги ҳарбий мактабни муваффақиятли тамомлади.

1904-йил 20-ноябрда Николай Эвертга лейтенант унвони берилди ва Миргород қўшинлари таркибига қабул қилинди. У 1908-йил 10-октябрда капитан унвонини олишга эришди. 1909-йил 30-октябрда Киев ҳарбий билим юртига кичик офицер лавозимида ишлашни бошлади. 1911-йил 21-сентябрда инфантерия генерали лавозимига тайинланди. Николай Эверт 1914-йил 15-июлда 2-Киев ҳарбий билим юрти командирларни тайёрлаш гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан 1914-йил 26-октябрда подполковник унвонини олди. Кейин эса, Россия Империясидаги 138-ҳарбий баталёнга қўмондонлик қилиш учун юборилди. У ерда Николай Эверт аскарлари билан биргаликда Семпихово-Боровинй қишлоғини душманларлардан сақлаб қолишди.

Вафоти

1915-йил 15-июлда ҳозирги Полша давлати яқинидаги Камионка шаҳарчаси атрофидаги аҳолини душман қўшини ҳужумидан асраб қолишга жанг қилаётган пайт ҳалок бўлди.

Подполковник Николай Эвертнинг жасади 26-июл куни Киевга етказилди. Калачов ва Гаврилов бошчилигидаги Киев ҳарбий мактаби ўқувчилари Николай Эвертнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Асколд қабрига дафн этишган[1].

Мукофотлари

Россия Императорининг 1916-йил 1-мартдаги буйруғи билан 4-даражали Авлиё Георгий ордени билан тақдирланган[2][3].

Манбалар