Nikolay I

Николай И (Николай Павлович Романов) (1796.25.6, Сарское Село, ҳозирги Пушкин шаҳри — 1855.18.2, Петербург) — Россия императори (1825—55). Павел И нинг 3-ўғли. Декабристлар қўзғолонини бостирган (1825). Николай И даврида марказлашган давлат бюрократик аппарати кучайтирилган, 3-бўлим (инқилобий ҳаракатга қарши курашиш учун сиёсий полиция) барпо этилган; Россия империяси қонунлар мажмуаси тузилган, янги сензура уставлари жорий қилинган (1826, 1828). 1837-йил Россияда биринчи марта Царское Селода темир йўл ҳаракати очилган. Николай И ички сиёсатининг асосий мақсади — самодержавие-крепостнойлик тузумининг мустаҳкамлигини сақлаш эди. 1830—1831 йиллардаги Полша қўзғолони; 1848—1849 йиллардаги Венгрия инқилобини қонга ботирган. Муқаддас иттифоқнинг тамойилларига қайтиши Николай И ташқи сиёсатининг муҳим томони бўлган. Николай И даврида Россия Кавказ (1817—1864), Россия—Эрон (1826—1828), Россия—Туркия (1828-1829), Қрим (185356) урушларини олиб борган. Хива хонлигини босиб олиш мақсадида Перовский экс-педициясини жўнатган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |