Николай Александрович Маев (1835.21.2, Петербург - 1896-йил, 1-феврал) - этнограф, географ. Ўзбекистонда илмий ўлкашунослик ишларининг ташкилотчиси. 1870—92 йилларда "Туркестанские ведомости" газ.сига муҳаррирлик қилган. 1870-йилдан Туркистон статистика комитетининг котиби. Ўрта Осиё илмий жамияти ташкил этилган (1871-йил 28-январ)дан бошлаб унинг фаол иштирокчиси ва "Туркистон ўлкасининг статистикаси учун материаллар" тўпламининг (1—5) муҳаррири. Турли кўргазмалар ташкилотчиси. Ўлкашунослик музейи (1876) ташкилотчиларидан. М. тарих, археология, этнография, нумизматика соҳасида кўп тадқиқотлар олиб борган, экспедициялар (Шаҳрисабз 1874; Ҳисор 1875, 1878)га бошчилик қилган. Асарларида Тошкентнинг эски шаҳар қисми тарихи, этнографияси, аҳолиси ва унинг машғулотлари, Бухоро хонлиги шаҳар ва қишлоқлари, карвон йўллари, моддий маданият ёдгорликлари, аҳолининг турмуши, урф-одатлари ва анъаналари, маҳаллий бошқарув тизими, ҳунармандлик, савдо, географик, табиийтарихий, археология ва этнографияга оид маълумотлар келтирилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Маев Николай Александрович" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

Ас.: Очерки Буҳарского ханства, Т., 1875; Азиацкий Ташкент [Материали для статистики Туркестанского края], СПб., 1876.