Nikolay Ostrovskiy
| Николай Островский |
|---|
Николай Алексеевич Островский (русча: Николай Алексеевич Островский; украинча: Микола Олексійович Островський; 16-сентабр 1904-йил, Ровно вилояти Вилия қишлоғи — 22-декабр 1936-йил, Москва) — рус ёзувчиси.
Ҳаёти
Черков қошидаги диний мактабни тугатиб (1913), 9 ёшида меҳнат фаолиятини бошлаган. Дастлаб 2 синфли, кейин Олий бошланғич билим юртида ўқиган (1917—19). Сўнг кўнгилли сифатида фронтга кетиб, Г. И. Котовскийнинг отлиқ бригадаси ва Биринчи отлиқ армияда хизмат қилган. 1920-йилда оғир жароҳат олгач, „меҳнат фронти“да ишлаб, комсомол ташкилотларида фаоллик кўрсатган. 1927-йилда хасталиги оғирлашиб, кўзи ногирон, ўзи эса тўшакбанд бўлиб қолган. Шунга қарамай, Островский адабий фаолият билан шуғулланиб, дастлаб Котовский бригадаси тўғрисида қисса (1927—28), кейин „Пўлат қандай тобланди“ романини ёзади (1932—34). Фуқаролар уруши йилларидаги комсомол ёшлар жасоратига бағишланган ва муҳаррирлар томонидан қайта ишланган мазкур асар совет адабиётининг улкан ютуғи сифатида баҳоланиб, узоқ даврлар мобайнида совет ёшлари ҳаётига бағишланган совет даври қаҳрамони образи яратилган асарлар учун андоза бўлиб қолган. Романнинг бош қаҳрамони Павел Корчагин образи эса ёшларни совет даври ғоялари руҳида тарбиялашда совет тарғибот ва ташвиқот машинаси учун муҳим воситалардан бирига айланган. Дастлабки романининг катта муваффақият қозонганидан илҳомланган Островский яна фукаролар уруши мавзуида „Бўрон болалари“ қиссасини ёзган (1934—36) ва публицистик мақолалар эълон қилган. Островскийнинг ҳар иккала романи ўзбек тилига таржима қилинган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Сочинения, т. 1—3, М., 1969;
- Пўлат қандай тобланди, Т., 1970;
- Бўрон болалари, Т., 1985.
- Тимофеев В., Ширяева М., Николай Островский. Критикобиографический очерк, М., 1957.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Николай Островскийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |