Николай Иванович Пирогов (1810.13.(25), 11. Москва — 1881.23.11(5,12), ҳозирги Винница яқинида) — рус хирурги ва анатоми, педагоги, жамоат арбоби; ҳарбий-дала хирургияси ва хирургиядаги анатомик-экспериментал йўналиш асосчиси. Петербург Фанлар академияси мух-бир аъзоси (1847). Севастопол мудофааси (1854— 1855)нинг, франс-прус (1870—71) ва рус-турк (1877—1878) урушларининг қат-нашчиси. Илк бор жанг майдонида наркоз учун эфир ишлатиб операция қилган (1847), қўзғалмас гипс боғлов қўллаган, бир қатор муҳим операциялар ва хирургик усулларни таклиф этган. Россияда пластик операция, жаҳонда эса суяк пластикаси ғоясини биринчи бўлиб илгари сурган; маориф соҳа-сида университетлар автономияси, ялпи бошланғич таълим тарафдори бўлган. Вабонинг патологик анатомияси бўйича қимматли тадқиқотлар ўтказган (1849). "Топографик анатомия" атласи (1—4 жилдлар, 1859—1854) жаҳон миқё-сида шуҳрат қозонган[1].

Николай Пирогов

Адабиёт

  • Геселевич А. М., Н. И. Пирогов, М., 1969.
  • Ас.: Собр. соч., т. 1-8, М. 1957-62; Избр. педагогические сочинения М., 1953.

Манбалар

  1. ↑ "ПИРОГОВ Николай Иванович" ЎзМЕ. П-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар