Nikolay Seretelli
Николай Михайлович Серетелли (русча: Никола́й Миха́йлович Церете́лли); (1890-йил, Москва — 1942-йил, Киров) — совет актёри ва режиссори, рус ўйинчоқларини коллексия қилган ва ўрганган. Бухоро амирларининг авлоди.
| Николай Серетелли | |
|---|---|
|
| |
| Туғилгандаги исми | Саид Мир Худоёрхон |
| Туғилган санаси | 1890-йил 1-октабр |
| Туғилган жойи | Москва, Россия империяси |
| Вафот санаси | 1942-йил 6-феврал |
| Вафот жойи | Киров, Киров вилояти, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актёр, режиссор |
| Фаолият йиллари | 1912—1941 |
| Театр | Москва бадиий академик театри, Камерний театр, Ленинград комедик театри |
| ИМДб | ИД 0874941 |
Ҳаёти
Манғитлар сулоласидан бўлган Саид Мансурнинг ўғли, Бухоро амири Музаффарнинг набираси. Асл исми Саид Мир Худоёрхон. Серетелли фамилиясини асраб олган отасидан олган.
1912-йил Москвада гастролда бўлган Немис театрига қабул қилинган, унда „Шоҳ Эдип“ спектаклининг массовкасида қатнашган. 1913-йилда А. И. Адашев мактабида ўқиган (Н. Н. Литовсева синфида). 1913-йилдан 1916-йилгача Москва Бадиий театрида, 1916-йилдан 1928-йилгача Камер театри труппасида (1924-йил фаолиятида узилиш бўлган) фаолият юритган. 1929—1934-йилларда Оперетта театри режиссори. 1934—1938-йилларда Калинин театрида, 1939-йил Могилёв ва Костромада ишлаган.
Умрининг сўнгги икки йилида Ленинград комедик театрида ишлаган. 1942-йилда ўлимга яқин ҳолсиз аҳволда блокадада қолган Ленинграддан Вяткага эвакуация қилинган.
Ҳаволалар
- Церетелли Николай Михайлович (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-17 санасида архивланган)