Nikolay Shchedrin
Николай Николаевич Шчедрин (1891.21.9, Псков вилояти — 1974.7.12, Ленинград) — электротехника соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1947), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950), техника фанлари доктори (1946), профессор (1941). Петроград политехника институтини тугатган (1922). Муҳандислойиҳачи (1922—23), илмий педагогик ишлар билан шуғулланган (1924—34). 1943-йилдан Ленинград политехника институтининг Тошкент филиалида Фарҳод ГЕСнинг параллел ишлаш турғунлигини аниқлаш ишига раҳбарлик қилган. Ленинград политехника институтида профессор (1944). Илмий ишлари, асосан, катта энергетика соҳаси — электр тизимларининг нотурғун режимлари масалаларига оид. ИИИ. электр энергиясининг муҳим масалалари бўйича назарий ва амалий ишларга асос солган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |