Nikolay Shin
Николай Сергеевич Шин (1928-йил 24-август, Узоқ Шарқ ўлкаси — 2006-йил 18-август, Тошкент) – рангтасвир устаси, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987).
| Николай Шин | |
|---|---|
| Таваллуди | 24-август 1928-йил |
| Вафоти |
18-август 2006-йил (77 ёшда) |
| Мукофотлари |
|
Биография
1940-йилдан Ўзбекистонда. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1949) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1960)ни тугатган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1956—88) ва Республика рассомлик билим юрти (195]58, 19932004) да дарс берган. Ш. Ўзбекистон тасвирий санъатида ўзига хос йўналиш (мактаб) яратди (шогирдлари Б. Жалолов, Э.Муҳаммадиев, ъ.Назаров ва бошқалар), асарларининг асосий мавзуси ўзбек, корейс халқлари тарихи ва бугуни ҳамда инсон тақдирига бағишланган; рангтасвирда яратган маҳобатли картина, портрет, манзара, натюрморт ва бошқалар асарлари билан шуҳрат қозонди: „Светлана“, „Хотира йўллари“, „Ҳайрат“, „Сўқоқ мадҳияси“, „Қуёшга“, „Севги афсонаси“, „Ҳосил байрами“ ва бошқалар; шунингдек, „Йил фасллари“, „Чирчиқ квадратлари“ каби туркум асарлар муаллифи ҳамдир. 1960-йилдан Республика ва халқаро бадиий кўргазмаларда миштирок этади[1].
Мукофотлар
- Корея Республикасининг „Олтин тож“ ордени билан такдирланган (1997).
- „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган (1997)[2].
Адабиёт
- Еремян Р. В., Шин. Жизни творчество, Т., 2003.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Николай Шин“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Н-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1997-йил 27-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 26-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг олти йиллиги муносабат билан фан, маданият, ма`рифат, оммавий ахборот воситалари ва ижодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 21-октябр.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |