Николоз Мали (грузинча: ნიკოლოზ მალი; 1999-йил 27-январда туғилган) – грузиялик профессионал футболчи, Эровнули Лига иштирокчиси Динамо Батуми ва Грузия терма жамоаси таркибида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди[1]

Николоз Мали
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Николоз Мали
Таваллуд санаси 1999-йил 27-январ (1999-01-27) (27 ёш)
Таваллуд жойи Грузия
Бўйи 1.74 м[1]
Амплуаси Ўнг қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо Батуми
Рақами 2
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2017 Сабуртало Тбилиси
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2022 Сабуртало Тбилиси 87 (5)
2022—2023 Динамо Тбилиси 58 (0)
2024— Динамо Батуми 35 (0)
Миллий терма жамоа‡
2016—2017 Грузия У19 10 (0)
2019 Грузия У21 7 (0)
2020— Грузия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 8-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2020-йил 8-сентябр учун)

Николоз икки бор Грузия Олий двизиони чемпиони бўлган.

Футболчилик фаолияти

Сабуртало академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланадиган Мали, ушбу клуб таркибида етти мавсум давомида ўйнаган. 2017-йил 29-апрелда Шукурага жамоасига қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабада ўзининг олий лигадаги илк голини урган. 2018—2021-йиллар оралиғида у Сабуртало билан учта ички совринларни қўлга киритган ва бир марта мавсум рамзий терма жамоасига киритилиш орқали шахсий эътирофга сазовор бўлган[2].

2022-йил феврал ойи бошида Мали Тбилисининг „Динамо“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган[3]. Бу даврда у яна бир лига чемпионлиги ва Суперкубок ғолиблигини қўлга киритган.

2024-йилги мавсум бошланишидан олдин Мали амалдаги чемпион Батумининг „Динамо“ жамоасига ўтган[4].

Мали Грузия терма жамоаси сафидаги илк ўйинини 2020-йил 8-сентябрда УЭФА Миллатлар лигаси турнирининг Шимолий Македонияга қарши учрашувида ўтказган[5].

Фаолият статистикаси

Халқаро

2020-йил 8-сентябр [5]
Грузия
Йил Ўйинлар Голлар
2020 1 0
Тотал 1 0

Ютуқлар

Клуб

Эровнули Лига ғолиби (2)
2018,2022
Грузия кубоги соҳиби (2)
2019, 2021
Грузия Суперкубоги ғолиби (2)
2020, 2023

Шаҳсий совринлар

Мавсумнинг энг яхши жамоасига аъзоси (1)
2019

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 .{{WорлдФоотбалл.нет}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  2. ↑ „ГФФ Аwардс 2019“ (КА). Георгиан Фоотбалл Федератион (2019-йил 27-декабр).
  3. ↑ „ნიკა მალიმ საბურთალო დატოვა! ახალი კლუბიც ცნობილია“ (КА). гоал.ге (2022-йил 5-феврал). 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-январ.
  4. ↑ „ოფიციალურად: ნიკოლოზ მალი ბათუმის დინამოში ითამაშებს“. эуропоп.ге (ин Георгиан) (2024-йил 9-феврал). Қаралди: 2024-йил 20-март.[сайт ишламайди]
  5. ↑ 5,0 5,1 „Николоз Мали“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 2020-йил 8-сентябр.

Ҳаволалар

  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{ФоотбаллФаcц.ру}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.