Нил (ҳозирги мисрликлар тилида — АлБаҳр; арабча: النيل‎‎[1]; лотинча: Нилус, юнонча: Нтилос; инглизча: Ниле) — Африкадаги дарё, Руанда, Танзания, Уганда, Судан, Миср ҳудудларидан оқади. Дунёдаги энг узун дарё, узунлиги — 6671 км, ҳавзасининг майдони — 2870 минг км². Дарёнинг бош ирмоғи Шарқий Африкадаги Вирунга тоғларидан Катера номи билан бошланиб, Виктория кўлига келиб қуйилади. Дарё мазкур кўлдан Виктория-Нил номи билан оқиб чиқади. Сўнг Кога ва Алберт кўлларидан ўтгач, дастлаб Алберт-Нил, сўнгра Баҳр улЖабал деб аталади. Ясситоғ чегарасида кўплаб остона ва шаршаралар (Мерчисон ва бошқалар) ҳосил қилган. Судан текислигида водийси ботқоқланган, бу қисмида дарё жуда се-кин оқади. Сувининг катта қисми буғланишга сарф бўлади. Нил чапдан Баҳр ул-Ғазал ва Баҳр ул-Араб дарёлари билан қўшилгач, Оқ Нил (Баҳр ул-Абъяз) деб аталади ва Ҳартум шаҳригача чала чўл ва чўл зонасидан оқади. Ўнгдан Асва, Сабат, Кўк Нил (Баҳр ул-Азрақ), Атбара каби ўнлаб ирмоқпар қўшилган жойдан Нил номини олган. Кейинги 3000 км ли масофада, яъни Нил Ўрта денгизга қуйилгунча унга биронта ҳам ирмоқ келиб қўшилмайди. Ўрта денгизга майдони 24 минг км² га тенг делта ҳосил қилиб қуйилади. Делтасида катта ва кичик жуда кўп тармоқларга бўлинган кўллар мавжуд. Дарё сувининг бир қисми Иброҳимия канали ва Юсуф тармоғи орқали Биркат-Карун кўлига қуйилади. Нилдан чикарилган Исмоилия канали Сувайш канали соҳилидаги аҳоли пунктларини, Маҳмудия канали Искандария шаҳрини чучук сув билан таъминлайди.

Нил
النيل
Тавсиф
Узунлиги 6 650
Ҳавзаси Ўрта Ер денгизи
Сув сарфи 2 830 м³/с
Сув оқими
Бошланиши Виктория кўли
 · Бошланиш жойи Жинжа, Уганда
 · Баландлиги 350 м
Қуйилиши Ўрта Ер денгизи
 · Қуйилиш жойи Миср
 · Баландлиги 0 м
Жойлашуви
Давлат Уганда

Нилнинг сув режими мавсумларга қараб кескин ўзгариб туради. Асвон шаҳри ёнида ўртача сув сарфи 2600 м³/сек. (максимали 15000 м³/сек., минимали 400–500 м³/сек.), қуйилиш жойида 2900 м³/сек. Нилнинг экватор қисмидаги ҳавзасида ёз ва қиш мавсумларида, Миср ва Суданнинг марказий ва шимолий ҳудудларида ёз — куз ойларида суви кўпаяди. Дарёнинг куйи ок, имида айни жазирама езда сув кўпаяди. Тўлинсув даврининг чўққиси сентабр ойига тўғри келади. Ўртача йиллик оқим 73,1 км³. Баланд Асвон тўғони қурилгунга қадар дарё қуйи оқимига йилига 62 млн. м³ лойқа келтирган. Нил суви оқимини тартибга солиб туриш мақсадида Асвон, Баланд Асвон тўғонлари, Асвон, НагҲаммади, Ул-Файюм, Оуэн-Фолс ГЕСлари қурилган. Дарёнинг қуйилиш жойидан Асвон тўғонигача ва ўрта қисмларида кема қатнайди. Нил ва унинг ирмоқларида кема қатнайдиган қисмининг жами узунлиги 32 минг км. Нил суви балиққа бой. Дарё бўйида Қоҳира, Искандария, Хартум ва бошқа шаҳарлар жойлашган. Нил водийси суғориладиган деҳ-қончилик асосида юзага келган қад. сивилизация марказларидан бири бўлган. Лҳмад ааФартний бошчилигида аббосий халифа ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан 861-йилда Нил сувининг сатҳини ўлчайдиган иншоот қурилган. Бу қурилма дастлаб „Миқёси жадид“ (Миқёс ан-Нил), кейинчалик Нило-метр деб аталган ва ҳозирга қадар Сайёлат ул-Род мавзеси (Равзо о.)да сақланиб қолган[2].

Нил суратлари ва медиа-файллар

Ҳаволалар

  1. ↑ Инструксия по передаче на картах географических названий арабских стран. — М.: Наука, 1966. — С. 25.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар