Нилоофар Раҳмани

Раҳмани 2013-йил
Таваллуди 1992-йил
Логар, Афғонистон
Фуқаролиги Афғонистон
Хизматдаги йиллари 2012-2018-йиллар

Нилоофар Раҳмани (форсча: نیلوفر رحمانی‎‎) – 1992-йилда туғилган[1][2][3]. Афғонистон стационар ҳаво кучлари авизоси тарихидаги биринчи аёл ва 2001-йилда Толибон қулаганидан кейин Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларидаги биринчи аёл учувчи[4]. Унинг оиласи ўлим таҳдидига дуч келган бўлса-да, у ўқишни тиришқоқлик билан якунлади ва 2015-йилда АҚШ Давлат департаментининг „Жасоратли аёллар“ халқаро мукофотини қўлга киритган[5].

Ёшлиги

2-лейтенант Нилоофар Раҳмани 2013-йил 14-май куни Афғонистоннинг Шинданд авиабазасида ўтказилган тантанали маросимда учувчиларни тайёрлаш бўйича бакалавриатнинг қолган тўрт нафар битирувчиси билан бирга турибди.

Раҳмани 1992-йилда Афғонистонда форсийзабон оилада туғилган. У 2001-йилда Кобулга қайтишдан олдин оиласи билан Покистонда яшаган[2]. Нилоофар болалигидан учувчи бўлишни орзу қиларди ва учувчилар мактабида ўқиш учун инглиз тилини деярли бир йил ўрганди[6]. Унинг оиласи асли тожикистонлик[7].

Парвоз фаолияти

2-лейтенант Нилоофар Раҳмани. 2013-йил.

У 2010-йилда Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари офицерларини тайёрлаш дастурига кирган ва 2012-йил июл ойида иккинчи лейтенант унвонини олган[5]. Дастур давомида афғон ҳаво кучлари шифокорлари уни жисмоний жиҳатдан учишга яроқсиз деб топишга ҳаракат қилишди. Чунки у дастурдаги ягона аёл номзод бўлган[2]. Совет даврида икки вертолёт учувчиси бўлган Набизода опа-сингиллар отаси билан бирга Раҳманининг муваффақиятига ишонч билдирган[8][9].

Унинг биринчи яккахон парвози Cессна 182да бўлган. Каттароқ самолётларда учишни хоҳлаган Нилоофар илғор парвозлар мактабига борди ва тез орада C-208 ҳарбий юк самолётида уча бошлади[10]. Аёлларга анъанавий равишда ўлик ёки ярадор аскарларни ташиш тақиқланган, аммо, Раҳмани битта миссияни бажариш чоғида яраланган аскарларни топиб, буйруққа итоат этмаган. Уларни касалхонага олиб бориб, у ўз ҳаракатлари ҳақида раҳбарларига хабар берган[11]. Улар Раҳманига ҳеч қандай санксия қўлламаган.

Унинг ютуқлари эълон қилинганида, капитан Раҳманининг оила аъзолари Толибондан таҳдидлар олди, улар қизининг амбициялари ва мартаба танлашини маъқулламадилар. Оила бир неча марта кўчиб ўтишга мажбур бўлган[5], лекин Раҳмани қатъиятли чиқди, энди у каттароқ C-130 самолётида учишни ва бошқа аёлларни илҳомлантириш учун учувчилар ўқитувчиси бўлишни мақсад қилган[9]. У 2015-йилда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларида C-130-ларда машғулотларни бошлаган ва 2016-йил декабрида дастурни тамомлаган, шундан сўнг АҚШдан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган[12]. Раҳмани Қўшма Штатлар Ҳарбий-ҳаво кучларида ҳарбий учувчи бўлишга умид қилган[13][14].

Бошпана

Халқаро адвокат Кимберли Мотли томонидан ҳимояланган Раҳмани 2018-йилнинг апрел ойида АҚШдан бошпана олди[15]. У Флоридада синглиси билан яшайди. Синглиси форс, дарий ва инглиз тилларида таржимон бўлиб ишлайди[2].

2021-йилда у „Опен Скиэс: Мй Лифе ас Афгҳанистанъс Фирст Фемале Пилот“ (Очиқ осмон: Афғонистоннинг биринчи аёл учувчиси сифатида ҳаётим) китоби билан ўзининг автобиографиясини нашр этган[16].

Манбалар

  1. ↑ Опен Скиэс: Мй Лифе ас Афгҳанистанъс Фирст Фемале Пилот. Публишерс Wеэклй Неwслеттер, Жули 2021
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ражагопалан. „Тҳе "Бадасс" Афгҳан Пилот Wҳо Wент Массивелй Вирал Ис Ноw Ливинг Ин Эхиле. Ше Жуст Wанц То Бе Абле То Флй Агаин.“ (эн). БуззФеэд Неwс (2019-йил 14-декабр). Қаралди: 2019-йил 15-декабр.
  3. ↑ Нилоофар Раҳмани. Ин: Тҳомас Ҳ. Жоҳнсон, Лудwиг W. Адамеc: Ҳисториcал Диcтионарй оф Афгҳанистан. Роwман & Литтлефиэлд, 2021, ИСБН 9781538149294, пп. 416-417
  4. ↑ „Тҳе Cонверсатион: Пилоц Нилоофар Раҳмани анд Эстҳер Мбабази“. ББC Неwс (2015-йил 25-июл). Қаралди: 2017-йил 13-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Биограпҳиэс оф 2015 Аwард Wиннерс“. У.С. Стате Департмент (2015-йил 1-март). 2015-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-март.
  6. ↑ Жаwад, Саед. „Фирст Фемале Афгҳан Аир Форcе пилот градуатед ин 30 еарс“. Кҳаама Пресс (2013-йил 16-май). Қаралди: 2015-йил 15-март.
  7. ↑ Раҳмани, Нилоофар. Опен Скиэс: Мй Лифе ас Афгҳанистан'с Фирст Фемале Пилот. Чиcаго Ревиэw Пресс, Жулй 26, 2021. ИСБН 9781641603379. 
  8. ↑ „МилитарйФирст Афгҳан фемале пилот аимс то соар“. неwсcентрал (2015-йил 10-март). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-март.
  9. ↑ 9,0 9,1 Ковач, Гретел C.. „Пилот Бреакс Гендер Барриэр“. У-Т СанДиэго (2015-йил 10-март). Қаралди: 2015-йил 15-март.
  10. ↑ Леброн, Женнифер. „Фирст Афгҳан Wоман Пилот Флиэс wитҳ Блуэ Ангелс“. УС Навй (2015-йил 13-март). 2015-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-март.
  11. ↑ Насо, Бридгет. „Гроундбреакинг Фемале Афгҳан Пилот Инспирес ин Сан Диэго“. НБC Сан Диэго (2015-йил 9-март). Қаралди: 2015-йил 15-март.
  12. ↑ Станcати, Маргҳерита. „Фирст Фемале Пилот ин Афгҳанистан Реқуэсц Асйлум ин У.С.“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2016-йил 24-декабр). Қаралди: 2016-йил 24-декабр. „Ноw, море тҳан тҳреэ еарс афтер ше эарнед ҳер wингс, тҳе 25-еар-олд Афгҳан аир форcе пилот ҳопес то старт а неw лифе ин тҳе У.С. wҳере ше ҳас апплиэд фор асйлум, сайинг ҳер лифе wоулд бе ин дангер иф ше ретурнс ҳоме.“.
  13. ↑ Эрнесто Лондоñо. „А Фемале Афгҳан Пилот Соарс анд Гивес Уп“. Неw Ёрк Тимес (2016-йил 23-декабр). Қаралди: 2017-йил 13-июл.
  14. ↑ Андреw Wаткинс. „Дутй ор Десертион ин Афгҳанистан“. Бостон Глобе (2016-йил 29-декабр). Қаралди: 2017-йил 13-июл.
  15. ↑ Марч, Степҳаниэ. „Формер Афгҳан Аир Форcе пилот Нилоофар Раҳмани грантед асйлум ин тҳе Унитед Статес“. АБC Неwс. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2018-йил 1-май). Қаралди: 2018-йил 1-май.
  16. ↑ Барбара Спиндел: Афгҳанистанъс фирст фемале пилот паид а стеэп приcе фор тҳе фреэдом то флй. Чристиан Сcиэнcе Монитор, 19 Аугуст 2021


Ҳаволалар