Нилу (тожикча: Нилӯ) — Тожикистон Республикасининг Ҳисор шаҳри, Хонақоҳи Кўҳи қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли қишлоқ. Нилу қишлог'идан жамоат марказигача 10 км, Ҳисор шаҳар марказигача эса 27 км масофа мавжуд. Охирги ма'лумотларга ко'ра, аҳолиси қарийб 8000 кишини ташкил этади (2024)[1].

Нилу
Skyline of Nilu
Мамлакат Тожикистон
{{{туман_тури}}} Ҳисор тумани
Аҳолиси
 (2024)
8 000
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +992 3139
Почта индекс(лар)и 735020
Автомобил коди ТЖ07

Жуг'рофияси

Нилу қишлог'и уч томондан тог' ва тепаликлар билан о'ралган:

  • Шарқдан: Кампирпар, Зоғхона, Даҳана, Кавраи Кўшкак.
  • Шимолдан: Бинии Кафтархона, Сиёҳкўҳ, Гач, Себак, Кўҳи Бобо, Зардолуҳако, Чақмоқ, Кўҳи Зард, Юрти Гулбиби, Қал’аи Кўҳна.
  • Г'арбдан: Хайрам, Нонхўр, Юрти Чангобиҳо, Дараи Чормағзакон, Хусангибод, Равотак.
  • Жанубдан: Шутурпар, Қал’анак ва Тахт[2].

Қишлоқ ҳудудида юзлаб булоқлар мавжуд бо'либ, улардан энг машҳурлари Себак, Сангчин, Ғафур булог'и, Чинорак, Мир булог'и ва Дараи Бедак силсила булоқларидир. Қишлоқ номи тожикча "Нил" (мовий/нилгун) со'зидан олинган бо'либ, бу ернинг мусаффо ҳавоси ва ко'м-ко'к табиатига ишорадир[1].

Тарихи

Нилу 1500-йилдан ортиқ тарихга эга қадимий қишлоқдир. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти о'з аждодларини ХИИИ-ХИВ асрларда Самарқанднинг Даҳбед ҳудудидан ко'чиб келган деб билишади. Шунингдек, Сарихосор ва Истаравшандан ҳам оилалар ко'чиб келиб о'рнашган.

Қишлоқ марказида диаметри 5 метр бо'лган қадимий чинор пойдевори ва катта ҳовуз сақланиб қолган. "Мир булог'и" ва "Қал'аи Ко'ҳна" каби жойлар бу ерда қадимда ҳокимлар яшаганидан ва аслзодаларнинг дам олиш маскани бо'лганидан далолат беради. Хусусан, Ҳисор мири Абдулкаримхон (Мири Зард) бу ерда о'з оиласи билан дам олган[2].

Тарихий ёдгорликлар

Қишлоқда Ҳисор шаҳрининг энг муҳим археологик ёдгорликларидан бири бо'лган «Нилу шаҳарчаси» ёки «Қал’аи Кўҳна» жойлашган. Ушбу ёдгорлик ХВ-ХВИИ асрларга оид бо'либ, 1978-1990 йилларда археолог Т. М. Атахонов томонидан тадқиқ этилган. Қал'а денгиз сатҳидан 250 метр баландликдаги го'зал тепаликда жойлашган.

Спорт

Нилу қишлог'ида спорт, айниқса футбол жуда ривожланган. "Нилу" футбол жамоаси Ҳисор шаҳридаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. 2022-йил 21-июн куни Ҳисор шаҳридаги 24 та қишлоқ жамоалари о'ртасида о'тказилган футбол мусобақасининг финалида "Нилу" жамоаси г'олиб чиқиб, шаҳар кубоги ва олтин медалларни қо'лга киритди. Мазкур о'йинни қарийб 20 минг томошабин кузатиб борди[3].

Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт

Қишлоқда 50-сонли о'рта мактаб, саломатлик маркази, тиббий пункт ва жоме' масжиди фаолият ко'рсатмоқда. Қишлоқ аҳолисининг ма'лумотлилик даражаси юқори бо'либ, 2000 дан ортиқ киши олий ма'лумотга эга[1].

Аҳоли асосан бог'дорчилик (узумчилик, олмачилик, гилосчилик) ва чорвачилик билан шуг'улланади. Қишлоқ ё'ллари ва инфратузилмасини яхшилашда маҳаллий аҳолининг ҳашар ё'ли билан қо'шаётган ҳиссаси катта.

Расмлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Қишлоқда: Нилу. ТВ Сафина (ЁуТубе).
  2. ↑ 2,0 2,1 Ҳисор энсиклопедияси. — Душанбе: «Ирфон», 2015. — 421-422-бетлар
  3. ↑ „“Нилу” жамоаси Ҳисор шаҳридаги футбол мусобақасида ғолиб бўлди“. ТВ Варзиш (2022-йил 22-июн).

Ҳаволалар