Nimfalidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нимфалидлар (Мймпҳалидаэ) -кундузги капалаклар туркуми. Қанотлари ёзилганда 25–80 мм, устки гомони чиройли нақшиндор. Қуртларининг танасида пихлари ва кутикуляр ўсимталари бўлади. 2 мингга яқин тури маълум. Турлари тропик ва субтропик минтақаларда айниқса хилма-хил. Капалаклари яхши учади; айрим турлари миграция қилади. Ёш қуртлари ўргимчак тўрига ўхшаш учларида ғуж бўлиб яшайди. Ўтлар, баъзан дарахтлар барги билан озиқланади; кўпчилиги бирон ўсимлик турига ихтисослашган олигофаглар. Ғумбаги танасида ялтироқдоғлар бор; бошини пастга осилтириб бирон нарсага ёпишиб олади. Ёш капалаклик ёки қуртлик даврида қишлайди. Н. орасида садафдорлар, тасмалилар, шашкалилар, қичитқон ўт капалаклари, турли рангли капалаклар, мотамсаро капалаклар, адмирал, геликонидлар ва бошқа кўпчиликка таниш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |