Ninel Ismoilova
Нинел Исмоилова (1934) — шарқшунос, ҳиндшунос, филология фанлари номзоди.
Фаолияти
1961-йилдан СССР ФА СҲИда аспирант; 1966-йилдан ТошДУ шарқ факултети ўқитувчиси; 1969 — 1971-йиллар Москва радиосининг Жануби-Шарқий Осиё ва Покистон мамлакатлари учун эшиттириш таҳририятининг муҳаррири; 1971-йилдан Бомбей шаҳрида рус тили курсида ўқитувчи; 1976 — 1977-йиллар ТошДУ шарқ факултети ўқитувчиси; 1977 — 1992-йиллар Ўз ФА Президиуми қошидаги ахборот бўлими ходими (Шу орада 1983 — 1988-йиллар СССРнинг Покистондаги элчихонаси матбуот бўлими ходими); 1992-йилдан Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқот институтида катта илмий ходим, етакчи илмий ходим.
Илмий йўналиш
Ҳозирги замон ҳинд адабиёти. 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Илмий ишлари
Номзодлик диссертацияси мавзуси: „Художественная проза Ходжи Ахмада Аббаса“. — М., 1953.
1. Несколко слов о Хожа Аҳмад Аббасе // Звезда Востока. — Ташкент, 1966. — № 7. — С. 36 — 41. 2. Хожа Аҳмад Аббос. — Тошкент: Фан, 1983. — 80 б. — У. Орипов билан ҳаммуаллифликда.