Nirvana
Ушбу мақола буддавий тушунча ҳақидадир. Америкалик рок-гуруҳ учун Нирвана (гуруҳ) мақоласини қаранг.
Нирвана (санскритча, айнан — сўлиш) — буддизм ва жайнизмнмт асосий тушунчаси. Инсон интилишининг олий ҳолатини, мақсадини ифодалайди. Буддизмда Н. — инсон ички дунёсининг мукаммаллиги, орзу-истаклар, яшаш ҳисси, қаноат, тарки дунёчилик каби руҳий ҳолатлар. Буддизм тараққиёти жараёнида этик-психологик Н. тушунчасига уни мутлақ деган тасаввур ҳам қушилди. Жайнизмда Н. — материя кишанидан, туғилиш ва ўлишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ташвишларидан озод жоннинг мукаммал ҳолати[1].
Буддизм |
|---|
| Маданияти |
| Тарихи |
| Буддистлар |
| Мактаблар |
| Ибодатхоналар |
| Матнлар |
| Портал |
Нирвана (санскрит निर्वाण, пали: ниббāна, „ўчиш“, „тўхташ“) буддизмда азобдан қутулиш ҳолатини англатувчи тушунчадир. Бошқача қилиб айтганда, нирвана ҳеч нимани сезмаслик ҳолатидир; буддавийликда бу ҳолат „олий бахт“ деб кўрилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |