Нишолда — ширинлик тури. Тайёрлаш усули: сирли идишга шакар ва сув солиб қайнатиб, қиём тайёрланади ва совитилади. Етмак (беҳ) ўсимлигининг илдизи тозаланади ва майдалаб сувда қайнатилади. Етмак қайнаб чиққандан сўнг, сувни докадан ўтказиб, мис қозон (ё сирли кострюлка)га солиб бир оз совитилади, бунинг устига тухумнш оқи қўшилади ва чилчўп билан аралаш тирилади. Ҳосил бўлган оқ кўпикка озоздан қиём қуйилади ва чилчўп уриш узоқдавом эттирилади. Таъмини яхшилаш мақсадида қиёмга лимон кислота ва ванилин қўшилади. Н.да кристаллашган шакарнинг қумоқлашуви ва қиёмнинг кўпикдан ажралмаслиги Н. тайёр бўлганини кўрсатади. Тайёр бўлган Н.нинг ранги оппоқ бўлиб, махсус ёғоч куракчани ботирганда чўзилиб чиқади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил