Нишон — ўқ отиш учун мўлжалга олинадиган табиий ёки сунъий белги. Ҳарбий машқларда, спорт машқларида турли нишонлардан фойдаланилади.Нишоннинг доиравий, кўчма радиолокацион, автомобил кузовига ўрнатиладиган, шаклдор, нишон самолёт, денгизда сузувчи ва муаллақ турувчи артиллерия шчити ва бошқа хиллари бўлади. Турли мудофаа иншоотлари (окоп, блиндаж ва бошқалар) дан ҳам нишон сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳаводаги отиш машқларида нишон парашютларни сим билан самолётга боғлаб қўйилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил