Нисо — антик ва ўрта аср шаҳар харобаси; кад. Парфия давлатининг пойтахти (милоддан аввалги 3—милодий ИИИ асрлар). Ашхободдан 18 км шим.-ғарбда жойлашган. Н. иккита тепалик (Янги Нисо, майдони 18 га ва Эски Нисо, майдони 14 га)дан иборат. 1946—60 йилларда Н.да профессор М. Е. Массон томонидан археологик казиш-малар олиб борилган. Натижада жуда бой ва хилма-хил археологик материаллар топилган. Улар орасидаги сополга битилган ёзувлардан бирида Эски Нисо тепалиги қадимда Михридаткирт деб аталгани маълум бўлди. Янги Нисо тепалиги эса антик даврда Парфия подшолигининг пойтахти бўлган. Н.дан ибодатхона қолдиғи, сопол ҳайкалли ҳашаматли зал, подшо хазинаси ва монументал уй-жой қолдиклари очилган. Хоналардан бири тўртбурчакли санъат кошонаси бўлиб, у эллинизм анъаналари асосида қурилган. Милоддан аввалги 3— 1 -асрларга оид бу залдан Парфия маданиятига оид мармар ҳайкал, фил суягига жило бериб ишланган қадаҳ (ритон)лар ва бошқа буюмлар топилган. Н.даги хўжалик архивидан Парфия подшолигининг милоддан аввалги И асрга оид иқтисодий ва маъмурий тузумини жаҳонга маълум қилувчи сопол парчаларига битилган 200 та ҳужжат, шунингдек, ҳарбий қуроллар ва безак буюмлар, терракота ва металдан ишланган майда ҳайкалчалар, турли жиҳоз ва бошқа топилган. Ўрта аерларда Н. Хуросоннинг муҳим маркази бўлган.

Адабиёт

  • Труди ЙУТАКЕ, том 1-2, 4, 6. Ашхабад, 1949—58;
  • Кошеленко Г. А., Култура Парфии, М., 1966;
  • Пугаченкова Г. А., Искусство Туркменистана, М., 1967.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил