Нитридлар — азотнинг электр мусбат элементлар, асосан, металлар билан ҳосил қилган бирикмалари. Кўпинча Н. деганда таркибида азот ва бирор металл бўлган бирикмалар тушунилади. Н. тузилиши ва хоссасига кўра 3 гуруҳга бўлинади: ион боғли, ковалент богли ва металл боғли Н. (ёки металлсимон Н.). Ишқорий ва ишкррий-ер металларнинг нитридлари, Мас, К3Н, CаН2, мис ва рух нитридлари ион боғли Н.га киради. В, Ал, Си, Га, Ге каби элементларнинг нитридлари (БН. А1Н, СиН4, ГаН, ГеН4) ковалент богли Н.га киради. Булар кимёвий таъсирларга чидамли, қийин суюқланадиган ва термик баркарор моддалардир. Металл боғли Н. азотнинг баъзи элементлар билан бирикишидан ҳосил бўлади. Масалан, ТиН, Cр2Н, ТаН, Та2Н ва ҳоказо. W2Н, Ти3Н, Мн4Н ўта қаттиқ, мўрт, қийин суюкланадиган бирикмалар. Н. тех-никанинг турли соҳаларида, жумладан, яримўтказгичлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил