Nitritlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нитритлар — нитрит кислота тузлари. Ишқорий металлар ва аммоний Н.и кўпроқ, ишқорий-ер металлар, қўргошин ва кумуш Н.и нисбатан кам-роқ ишлатилади. Калий, натрий, барий Н.и сувда яхши эрийди, кумуш, симоб, мис Н.и эса оз эрийди. Н.нинг аксарияти спирт, эфир ва бошқа органик эритувчиларда жуда оз эрийдиган термик бекарор бирикмалар. Фақат иш-қорий металларнинг Н.и парчаланмай суюкланади, қолганлари 25—300° да парчаланади. Н.нинг ажралиш жараёни мураккаб бўлиб, параллел ва кет-ма-кет реаксияларни ўз ичига олади. Асосий газсимон ажралиш маҳсулотлари — НО, НО2, Н2 ва О2, қаттиқ моддалар сифатида металл оксиди ёки элементар металл бўлади. Нейтрал муҳитда Н. азот (Н)-оксид НО гача кай-тарилади, кислотали муҳитда эса нит-ратларгача оксидланади. Органик гало-генидлар билан реаксияга киришиб органик Н. РОНО қамда нитроби-рикмалар ҳосил қилади. Саноатда нит-розо газини (НО+НО2 аралашмаси) ишқорий металлар карбонатлари ёки гидроксидлари эритмаларига юттириш (абсорбсиялаш) йўли билан олинади. Бошқа металларнинг Н.и НаНО2 га металларнинг тузларини таъсир эттириб алмашиниш реаксияси ёрдамида ёки шу металлар нитратларини қайтариш йўли билан олинади. Аъзо бўягичлар синтезида, капролактам ишлаб чиқаришда, озиқ-овқат консервантлари ўрнида, резина ишлаб чиқаришда, тўқимачилик ва металлни қай-та ишлаш саноатида оксидловчи ва кайтарувчи, амилнитрит C5ҲнОНО ва бошқа тиббиётда қон томирни кенгайтирувчи модда сифатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |