Nitrobenzol

Нитробензол, C6Ҳ5НО2 - сарғиш-яшил мойсимон суюклик, аччиқ бодом ҳиди келади. Мол.м. 123,11. Суюқланиш температураси 5,85°, қайнаш температураси 211°, зичлиги 1,2037 г/см3. Кимёвий хоссаларига кўра, ароматик нитроби-рикмаларнинг яққол вакили. Сувда оз эрийди, диэтил эфир, бензол билан ҳар қандай нисбатда аралашади, бошқа органик эритувчиларда яхши эрийди. Саноатда Н. бензолни консентрланган ҲНО3 ва Ҳ2СО4 аралашмаси билан узлуксиз нитролаш йўли билан олинади. Анилин, таркибида азот тутган ароматик бирикмалар (Мас, бензидин, хинолин, азобензол) ишлаб чиқаришда хом ашё, селлюлоза эфирлари учун эритувчи, органик буягичлар ва бошқа олишда бошланғич маҳсулот сифатида қўлланади. Н. заҳарли. Тери оркали шимилади, марказий нерв сис-темасига кучли таъсир қилади, моддалар алмашинувини издан чиқаради, қондаги гемоглобинни оксидлаб, метгемоглобинга айлантиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |